All

АҚШ Суриядаги қўшинларини олиб чиқиб кетишни бошлади

АҚШ Суриядаги қўшинларини 60-100 кунлик муддат ичида олиб чиқиб кетади. Давлат департаменти ходимлари эса 24 соатда эвакуация қилинади.

17:04 20 Декабрь 2018
Самарқандда газ идораларининг “ўйинлари“дан уч йил сарсон бўлган фуқаро пулларини қайтариб олди. Лекин...

Таҳририятимизга Самарқанд тумани “Ўрташиқ” МФЙда яшовчи меҳнат фахрийси Оллоёр Тўхсановдан хат келиб тушди.

16:50 20 Декабрь 2018
Сувдан ўнлаб инсонлар заҳарланди. Уларнинг ичида ёш болалар ҳам бор

Россиянинг Ростов областида ўнлаб инсонлар оғир заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

16:34 20 Декабрь 2018
Марғилонда 14,5 млн сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси олди олинди

Марғилон шаҳрида солиқ идоралари томонидан ўтказилган тадбирларда фуқаро К.А.пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётганлиги қайд этилди.

16:16 20 Декабрь 2018
Cифатсиз “Akfa” эшик-ромлари истеъмолчининг эътирозига сабаб бўлди

Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини кафолатлайдиган қонунчилик базаси яратилганига қарамасдан, сифати паст товарларни сотиш, талабга жавоб бермайдиган хизматларни кўрсатиш каби ҳолатлар учрамоқда. Буни Хатирчи тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига келаётган ариза мурожаатлардан ҳам билиш қийин эмас.

16:13 20 Декабрь 2018
Термиз шаҳрида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

335 ўринга мўлжалланган тиббиёт маркази янги биносини қуриш ва қўшимча реконструкция ишлари учун давлат бюджетидан 17,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

16:01 20 Декабрь 2018
Ўзбекистон дзюдо федерациясига янги раис сайланди

Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

15:04 20 Декабрь 2018
Бир марталик пластик маҳсулотлардан фойдаланиш тақиқланади

Европарламент вакиллари ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар бир марталик фойдаланиладиган пластик товарларни тақиқлаш тўғрисида келишувга эришдилар.

13:52 20 Декабрь 2018
Ольга Забелинская Швейцариядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди

Велоспортнинг трек йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Швейцарияда профессионал велоспортчилар ўртасидаги халқаро “Track Cycling Challenge” мусобақасида иштирок этишаётганди.

12:48 20 Декабрь 2018
Гулистонлик тадбиркор 10 нафар қизчага янги йил байрами учун кўйлаклар совға қилди. Бу унинг биринчи хайрияси эмас...

Гулистонлик якка тадбиркор Дилфуза Мансурова ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалардаги 10 нафар қизчага Янги йил байрами учун кўйлаклар ҳадя қилди.

12:02 20 Декабрь 2018
Ташқи савдо вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Ўзбекистоннинг Латвия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимини эгаллаган Бадриддин Абидов Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

11:28 20 Декабрь 2018
Мурожаатлар мутасаддилар эътиборидан четда қолмоқда. Нега?

Наманган шаҳридаги Бунёдкор ва Гулистон маҳаллалари ҳалигача марказий газ тармоғига уланмаган. Устига-устак, бу сингари маҳаллаларга суюлтирилган газ етказиб бериш масаласи ҳам рисоладагидек ташкил этилаётгани йўқ. Кўп қаватли уйлардаги аҳвол, айниқса, уларни иситиш мавсумига тайёрлаш борасидаги камчиликлар қатор қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.

11:18 20 Декабрь 2018
Қорақалпоғистонда 500 минг гектар​ майдонга ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ишлари бошланди

Қорақалпоғистон Республикасида Орол денгизи тубидаги суви қуриган майдонларда «Яшил қопламалар» ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ишларига киришилди.

11:09 20 Декабрь 2018
Тошкент давлат стоматология институтида бир йилда учта халқаро факультет очилди

Ушбу ҳамкорлик дастурлари натижасида 2018-2019 ўқув йилидан Италиянинг Турин университети билан “Биотиббий муҳандислик” ва Москва Давлат тиббиёт стоматология университети билан “Стоматология” факультетлари ташкил этилди.

10:49 20 Декабрь 2018
Марказий банк солиқдан қарзларни пластик карточкадан сўзсиз ечиб олинишига қарши чиқди

“Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳасига Марказий банк ўз эътирозларини билдирди.

10:35 20 Декабрь 2018
Футбол бўйича Осиё Кубоги-2019 баҳсларини “Спорт ТВ“ тўғридан-тўғри намойиш этади

Келаси йилнинг 5 январь — 2 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

10:30 20 Декабрь 2018
Андижонда янги кўринишдаги арча қад ростлади

Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчасида салқин ичимликлардан бунёд бўлган “арча” қад ростлади.

10:01 20 Декабрь 2018
ЕТТБ Тошкентдаги кафе ва ресторанлар тармоғига катта миқдорда кредит ажратди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Тошкент шаҳрида кафе ва ресторанлар тармоғини бошқариш билан шуғулланаётган компаниялар гуруҳига 2 млн. доллар миқдорида кредит ажратди.

09:51 20 Декабрь 2018
Туркистон — Америка уюшмаси президентига давлатимизнинг “Дўстлик” ордени топширилди

2018 йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчиси Жавлон Ваҳобов Туркистон — Америка уюшмаси президенти Абдулла Хўжага давлатимизнинг “Дўстлик” орденини тантанали равишда топширди.

09:41 20 Декабрь 2018
Марказий банк қимматли қоғозлар қачондан муомалага чиқарилишини эълон қилди

2018 йилнинг 26 – 28 декабрь кунлари Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда давлат қимматли қоғозлари билан операцияларни амалга ошириш амалиётини қайта йўлга қўяди.

09:32 20 Декабрь 2018

Янгиликлар тақвими

Кластер