Автобус ағдарилиб кетди. Қурбонлар бор
Иллюстратив фото
Уганда шарқидаги Капчорва туманида автобуснинг жарликка қулаши оқибатида 19 киши ҳаётдан кўз юмди, 6 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.
Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси ағдарилиб кетган ва Капчорва-Мбале трассасида қоядан пастга қулаб тушган. Жабрланганлар шифохонага ётқизилган.
Статистик маълумотларга кўра, Уганда дунёда ЙТҲ оқибатида ўлим даражаси энг юқори бўлган давлатлардан биридир. Бу ерда ҳар йили қарийб 20 мингта йўл-ҳаракат ҳодисаси қайд этилади, 2 мингга яқин инсон бунинг натижасида ҳаётдан кўз юмади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг