All

Сенаторлар Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш масалаларини кўриб чиқди

Сенаторлар ота-оналар қаровисиз қолган ва меҳрибонлик уйида тарбияланган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувидаги долзарб масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

15:14 12 Октябр 2019
Судьяларнинг махсус кийими қандай кўринишда бўлади?

Ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси судьяларининг махсус кийими тавсифи ва намунасини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.  

14:55 12 Октябр 2019
Ноқонуний қурилмаларнинг сони камайиш ўрнига 67 тага кўпайган

Ялпи мажлисда табиий газ қувурлари тизимининг ва ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши аҳволи ҳамда бу борада Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

14:45 12 Октябр 2019
Жерар Депардье Ўзбекистонга кутилаётган сафарини интиқлик билан кутмоқда

Парижда таниқли француз актёри Жерар Депардье иштирокида фильм суратга олиш масалалари муҳокама қилинди.

14:37 12 Октябр 2019
Наманган вилоят аҳолисининг 37,8 фоизи тизимли ичимлик суви билан таъминланмаган

Олий Мажлис Сенатида давом этаётган ялпи мажлисда Наманган вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги ҳисоботи эшитилди. 

13:42 12 Октябр 2019
Ўзбекистон Президенти Испания Қиролини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Испания Қироли Фелипе Олтинчига Испан миллати куни муносабати билан табрик йўллади.

12:40 12 Октябр 2019
Ўзбекистон Президенти Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 14-15 октябрь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) еттинчи саммитида иштирок этади.

11:55 12 Октябр 2019
Пойтахтимизда илк бор “Magic Tashkent” шоу фестивали ташкил этилди (Фото)

“Наврўз” этнографик боғида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан ташкил этилган “Magic Tashkent” шоу фестивали бўлиб ўтди.

11:36 12 Октябр 2019
Ғ. Мирзаев: “Дарахтларни паспортлаш керак”

Қизғин давом этаётган Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида дарахтларни ноқонуний кесиш, уларни тамғалаш масалалари ҳам муҳокама этилди.

11:26 12 Октябр 2019
Дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар сони нега ошиб кетмоқда?

Олий Мажлис Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси давом этмоқда.

11:21 12 Октябр 2019
Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида Давлат тилига бағишланган маънавий-маърифий кеча ўтказилди

Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида “Тил бор экан, миллат барҳаёт” номли маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди.

11:15 12 Октябр 2019
Насримизнинг янги умидлари

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг “Адиблар хиёбони”да Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа ижодий уйи томонидан “Асримиз умидлари” туркумида чоп этилган 10 нафар ижодкорнинг китоб тақдимоти ўтказилди. Унда таниқли ёзувчи-шоирлар, адабиётшунос - олимлар, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

11:07 12 Октябр 2019
​Бағдодлик фермерлар “хеттрик”ка эришди​

Фарғона вилоятининг Бағдод тумани миришкорлари бу йил қишлоқ хўжалигида ўзига хос “хеттрик” қайд этишди. Чиллаки ҳосил – пилла етиштириш ва давлатга ғалла сотиш режаларини ортиғи билан уддалашга муваффақ бўлган деҳқонлар 11 октябрь куни пахта тайёрлаш режасини ҳам бажаришди.

11:03 12 Октябр 2019
Ўзбекистон 2020 йилда МДҲга раислик қилади

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити кенг доирадаги музокаралар билан давом этди. 

21:10 11 Октябр 2019
Ўзбекистон мудофаа вазирига матбуот котиб тайинланди

Подполковник Зулфиқоров Баҳром Билолидинович мудофаа вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

17:48 11 Октябр 2019
Экспертлар гуруҳи имзо варақаларини текширишда давом этмоқда

Экспертлар гуруҳи сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини текширишда давом этмоқда.

17:39 11 Октябр 2019
“Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” ўтказилади

Кеча Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш ва уларнинг шахсий таркибини тасдиқлаш ҳамда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

17:31 11 Октябр 2019
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларида янги тайинлов рўй берди

Реджапов Баҳодир Мамиржонович Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг моддий таъминот бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

17:25 11 Октябр 2019
Вакилларимиз халқаро кўргазмада иштирок этмоқда

Германиянинг Мюнхен шаҳрида аэропортларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги “Inter Airport Europe — 2019” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазмада бутун дунёдан 500 га яқин компаниялар иштирок этяпти.

17:14 11 Октябр 2019

Янгиликлар тақвими

Кластер