Пойтахтимизда илк бор “Magic Tashkent” шоу фестивали ташкил этилди (Фото)
Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»
“Наврўз” этнографик боғида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан ташкил этилган “Magic Tashkent” шоу фестивали бўлиб ўтди.
Тадбирда ушбу фестивал юртдошларимиз ва хорижий сайёҳларни лойиҳага кенг жалб қилиш орқали пойтахтимиздаги ўзгаришлар, юксак янгиланишларни намойиш қилиш, ўзбек миллий қадриятлари билан яқиндан таништириш, ёшларни маданий ҳордиқ олиши билан бирга маънавий озуқага эга бўлишларини ташкил қилиш мақсадида ўтказилгани алоҳида эътироф этилди.
Фестивалда миллий куй-қўшиқ ва рақслар, фольклёр ансамбллари билан бирга, замонавий эстрада хонандаларининг концерт дастурлари, фокус ва комик жамоалар намойишлари барчада ёрқин таассурот қолдирди.
Юлдуз Ўрмонова,
“Халқ сўзи“.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг