Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига қўшилиши тўғрисидаги тарихий қарорга бағишланади
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
ОНА ТИЛИМ
Сенла фахр этарман эй она тилим,
Сабабин сўрсалар жавобим аниқ.
Сен онам алласи, отам дуоси,
Сенла истиқболим порлоқ ва тиниқ.
***
Мустақил диёрим ўғил-қизлари,
Сўзлагай мардона она тилида.
Нурли келажакка қалбларда ишонч,
Бугун қувонч-шодлик ўзбек элида.
***
Азму шижоатнинг тантанасидан,
Туркий тил давлатлар бўлди якқалам.
Навоий бобомнинг руҳи ҳам шоддир,
Кўнгиллар ободдир, чекинди алам.
***
Минг шукур юртимда байрамлар бисёр,
Муборак тўйинг ҳам азиздир бизга.
Янграгин доимо эй она тилим,
Жаҳоннинг энг юксак минбарларида.
Нурбек САЛОМ
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг