All
Мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси 2019 йил 20 ноябрь куни Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва ичида 57 нафар одам, жумладан, 55 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус Ақтобе вилояти Хромтау тумани ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолгани тўғрисида ОАВда тарқалган...
12:20 22 Ноябрь 2019Ҳукумат қарори (922-сон, 21.11.2019 й.) билан Рустам Сабирович Касимовга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
12:15 22 Ноябрь 20192019 йил 12 ноябрь куни соат 14:30 ларда Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, Пасурхи маҳалласида яшовчи фуқаро У.А. (1981 й.т., ишсиз) яшаш хонадонига хизмат вазифаси юзасидан келган МИБ туман бўлими ходими И.П.га тан жароҳати етказиб, қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатган.
12:14 22 Ноябрь 2019Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
12:13 22 Ноябрь 2019Кеча Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил тўққиз ойлигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.
12:10 22 Ноябрь 2019Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига Марказий банк томонидан ўтказилган таҳлил натижалари мамлакатимизда аҳолининг қарз юки кўрсаткичи (кредит тўловларининг даромадга нисбати) 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 5,3 фоиз бандга ошганлигини кўрсатди.
12:06 22 Ноябрь 2019Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳитов букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришни ёқлаб чиқди.
12:05 22 Ноябрь 2019Икки меҳмонда 23 ноябрь куни “Ҳумо Арена“да бўлиб ўтадиган ММА кечасида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши кутилмоқда.
12:01 22 Ноябрь 20192019 йил 29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.
11:18 22 Ноябрь 2019Афғонистон Ислом Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Муҳаммад Муҳсин Амирий раҳбарлигидаги ишбилармонлар делегацияси Сурхондарё вилоятига келди.
10:08 22 Ноябрь 2019Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 28 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
09:58 22 Ноябрь 2019АҚШдаги Union Station станциясида Чингизхон даврига хос 300дан зиёд экспонат намойишга қўйилди. Бу ҳақда Мўғилистоннинг ушбу давлатдаги элчиси Ё.Отгонбаяр маълум қилди.
17:59 21 Ноябрь 2019Ўзбекистон молиявий хизматлар бозорида биринчи бўлиб, “Агробанк” АТБ томонидан “Онлайн кредит” хизмат тури тақдим этилди. Эндиликда юридик шахслар банкка келмасдан, қўлидаги гаджет орқали кредит олиш имконияти эга бўлишди.
17:57 21 Ноябрь 2019Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими, вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.И. яширин цех ташкил қилиб, қонунга хилоф равишда пахта чигитидан ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.
17:55 21 Ноябрь 2019Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) KORZINKA.UZ супермаркетлар тармоғи (“Anglesey Food” МЧЖ ХК) акциядорлик капиталига тўғридан-тўғри хорижий сармоялар шаклида 40 миллион долларгача сармоя киритади. Бу ҳақда компания маълум қилди.
17:53 21 Ноябрь 2019Фарғона водийсидаги биринчи “Smart City” Наманганда бунёд этилмоқда. “Namangan Square” дея номланган мазкур лойиҳа “MJ Developers” халқаро қурилиши компанияси томонидан амалга ошириляпти.
17:52 21 Ноябрь 2019Яқинда “Тинчлик учун” Республика хайрия акцияси доирасида йиғилган гуманитар ёрдамни Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори-Шариф шаҳрига етказиб беришда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар берди.
17:49 21 Ноябрь 2019Жиззах политехника институтида Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни саралашнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
17:48 21 Ноябрь 2019Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилояти бўлими ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида журналист ва блогерлар учун Шеробод туманида сайловга оид навбатдаги медиа-тур ташкил этилди.
17:45 21 Ноябрь 2019Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда “Хавфсиз шаҳар” концепцияси ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
17:44 21 Ноябрь 2019