Жиззахда Зулфияхоним издошлари аниқланди

17:48 21 Ноябрь 2019 Маданият
3339 0

Жиззах политехника институтида Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни саралашнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Даставвал тадбир иштирокчилари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари, институтлар ва коллежлар масъул ходимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари халқ амалий ва тасвирий санъати намуналаридан ташкил этилган кўргазма билан яқиндан танишдилар.

-Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Зулфияхоним номидаги давлат мукофотига номзодлар танлови янги мезонлар асосида ўтказилмоқда, - дейди Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Назира Мухторова. – Бу мукофотнинг таъсис этилгани натижасида вилоятдаги кўплаб иқтидорли, истеъдодли қизларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этаётир.

Бугунгача вилоятдан мазкур мукофотга 22 нафар қиз жамоатчилик, адабиёт, санъат, спорт, фан ва таълим йўналишларида сазовор бўлган. Улар ҳозирда юртимизнинг турли жабҳаларида самарали фаолият олиб боришаётир.

Бу йил танловнинг шаҳар ва туманлар босқичида 1000 нафардан зиёд иқтидорли қизлар иштирок этишди. Уларнинг орасидан муносиблари сараланиб, энг фаол, зукко, доно ва истеъдодли қизлардан 120 нафари танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. 

Танловда иштирокчиларнинг чиқишлари, улар тайёрлаган ишлар, эгаллаган ютуқлар, забт этган марралари комиссия аъзолари томонидан оқилона баҳоланди. Танловнинг мамлакат босқичида иштирок этадиган муносиб номзодлар сараланди.

Толибжон ЭРГАШЕВ,
”Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер