All

Telegram асосчиси Павел Дуров фойдаланувчиларни WhatsAppʼдан воз кечишга чақирди

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров фойдаланувчиларни WhatsAppʼни ўчириб ташлашга чақирди. У буни унда хакерлик ҳужумлари эҳтимоли бор иловалар мавжудлиги билан изоҳлади. Дуров бу ҳақда ўз Telegram каналида ёзган.

17:35 21 Ноябрь 2019
Маданиятимиз кўзгуси

Телевидение - ҳаётимиз кўзгуси. Кундалик янгиликлар билан бирга, экранга кўчган санъат асарларини ҳам намойиш этади. Маънавий савиямизни юксалтиради.

17:28 21 Ноябрь 2019
Ҳабиб Нурмагомедов ТДИУ талабалари билан учрашади

Бугун, 21 ноябрь куни соат 18:00да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан талабалар учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Edu.uz хабар берди.

17:21 21 Ноябрь 2019
Бош вазир One Million Uzbek Coders лойиҳасига старт берди

Бош вазир Абдулла Арипов миллион миллий дастурчиларни тайёрлаш бўйича One Million Uzbek Coders лойиҳасига старт берди. Бепул онлайн курслар тўртта IT-мухатассисликни қамраб олади. 

17:03 21 Ноябрь 2019
Газдан заҳарланиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш ҳақида нималарни билишимиз керак?

Куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг бу борадаги саводхонлигини ошириш мақсадида, “Ҳудудгазтаъминот“ АЖ қуйидагиларни маълум қилади.

16:52 21 Ноябрь 2019
Мактабгача таълим ташкилотларида ҳужжатларни юритиш ҳанузгача замон билан ҳамнафас эмас(ми)?

Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармасининг масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг 18-31 октябрь кунлари Қувасой шаҳар, Ўзбекистон, Данғара, Ёзёвон, Олтиариқ, Бувайда ва Учкўприк туманлари мактабгача таълим бўлимлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори...

16:25 21 Ноябрь 2019
2019 йилнинг энг машҳур сўзи қайси эканлиги маълум бўлди

Оксфорд луғати жорий йил сўзини аниқлаб берди. Унинг номи - climate emergency бўлиб, “иқлим соҳасидаги фавқулодда вазият” маъносини англатади.

16:13 21 Ноябрь 2019
Хатирчида ўттиз ёш атрофидаги эр-хотин ис газидан вафот этди.

Туманнинг “Гулистон” МФЙда истиқомат қилувчи ушбу фуқаролар ўлимига иситиш печининг носозлиги сабаб бўлган. Ёш оиланинг уч нафар фарзанди бўлиб уларнинг энг кичиги эндигина уч ойлик бўлган.

15:58 21 Ноябрь 2019
10-11-синф базаларида “Ёш педагоглар синфлари“ ташкил этилади. У нимага керак?

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Умумий ўрта таълим мактабларида “Ёш педагоглар синфлари”ни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига кўра 2020 йилнинг 11 январидан ўқувчиларда педагогика касбига қизиқишни ошириш мақсадида 10-11-синф базасида “Ёш педагоглар синфлари” ташкил этилади.

15:57 21 Ноябрь 2019
Аҳолини рўйхатга олиш  мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини беради

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 21 ноябрда ўтказилган навбатдаги мажлисида “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонун учинчи ўқишда кўриб чиқилди, деб хабар берди қуйи палата ахборот хизмати.

15:43 21 Ноябрь 2019
Ўзбекистон-Германия ўртасидаги савдо айланмаси жорий йил январь-сентябрь ойларида 744 млн. долларга етди

2019 йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Германия сиёсий маслаҳатлашувларининг 15-раунди бўлиб ўтди.

15:42 21 Ноябрь 2019
Депутатлар 2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни қабул қилдилар

2019 йил 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.

15:41 21 Ноябрь 2019
“Ой ёғдусида айтилган алла“

Тошкент фотосуратлар уйида шу номда давом этаётган Ўзбекистоннинг кўҳна ҳунармандлик анъаналари ҳамда бой маданий-тарихий меросини оммалаштиришга қаратилган, юртимизнинг Тошкент, Андижон, Хива ва Ғиждувон каби шаҳарларидаги пешқадам бешиксоз усталарнинг ижодий ишлари билан таништираётган кўргазма томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

15:40 21 Ноябрь 2019
Нега кредит олишдан қўрқамиз? Ёхуд кредит олиш машмашаси

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига келган мурожаатлар билан танишар эканман, мурожаатларнинг асосий қисми уй ёки автомобил олиш мақсадида фирибгарлар қўлига тушиб қолган ёки молиявий пирамида қурбони бўлган истеъмолчиларга тегишли.

15:37 21 Ноябрь 2019
Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртида илк “Психологик хизмат” илмий-амалий ва услубий марказ ташкил этилди

Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртининг ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) подполковник Лочинбек Равшанов ташаббуси билан мазкур билим юрти ҳузурида “Психологик хизмат” илмий-амалий ва услубий маркази ташкил этилди.

15:21 21 Ноябрь 2019
Касби туманидаги ёшлар етакчиларидан бири ижарага олган цехида қалбаки пуллар ишлаб чиқараётгани аниқланди

Қашқадарё вилояти Касби тумани Қўриқ қишлоғида яшовчи, муқаддам судланмаган, Касби тумани 36-мактаб ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти  етакчиси бўлиб ишловчи, 1995 йилда туғилган Бобоев Аброр Алишер ўғли қалбаки пуллар ишлаб чиқараётгани аниқланди.

15:08 21 Ноябрь 2019
Қибрайдаги 25-сонли болалар боғчаси хўжалик мудираси 180,4 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ўзлаштиргани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. 

15:05 21 Ноябрь 2019
Терроризмда айбланганлар учун алоҳида қамоқхона қурилади

Мазкур таклиф Душанбе шаҳрида жазони ижро этиш тизимини ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган конференцияда ўртага ташланди. Унга кўра, Тожикистонда терроризм учун судланган маҳбуслар бошқа маҳбуслардан алоҳида сақланиши керак.

14:57 21 Ноябрь 2019
Ипакчилик илмий-тадқиқот институти биноси 3,5 миллиард сўм эвазига капитал таъмирдан чиқарилди. Бу 1-босқич

Қайд этилишича, бу қурилиш ва таъмирлаш ишларининг биринчи босқичи бўлиб, 2020 йилда иккинчи босқич ишлари амалга оширилади ва яна 3,5 миллиард сўмлик маблағ эвазига капитал таъмирланади. Айни вақтда лойиҳалаш ишлари давом этмоқда.

14:46 21 Ноябрь 2019
ФВВ "Қамчиқ" довонида ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни огоҳлантирди

 Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати томонидан берилган маълумотларига кўра, 2019 йил 21-25 ноябрь кунлари А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 17-22 м. гача кучайиши, йўлда...

14:42 21 Ноябрь 2019

Янгиликлар тақвими

Кластер