All

Президент фармойишига биноан 15 декабрдан бошлаб бир ой “Ватанпарварлик ойлиги” этиб белгиланди

Ўзбекистон Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармойиш имзоланди.

16:11 17 Декабрь 2019
Ички ишлар ходими оғир яраланди, аммо она ва унинг фарзандлари ҳаётини сақлаб қолди

Навоий вилоятида ички ишлар ходими оғир жароҳатланишига қарамай, она ва унинг фарзандлари ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар берди.

16:07 17 Декабрь 2019
Ҳайдовчилар учун қулайлик: Мовароуннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига қайта бурилиш ташкил этилади

Тошкент шаҳар ИИББнинг Тошкент тиббиёт академияси ҳудудида (эски ТошМИ) Мовароуннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига қайта бурилиш жойини ташкил этиш ташаббусини шаҳар ҳокимияти ҳам қўллаб-қувватлади.

16:01 17 Декабрь 2019
Франциянинг Париж шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари учун муддатидан олдин сайлов ташкил этилди

Ўзбекистон Республикасининг Франциянинг Париж шаҳридаги элчихонаси қошида 36-сонли сайлов участкаси ташкил этилган. Мазкур сайлов участкаси Тошкент шаҳридаги 140-сонли Дархон сайлов округига бириктирилган. Ушбу сайлов участкасида Францияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз учун муддатидан олдин овоз бериши учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган.

15:54 17 Декабрь 2019
Гурлан тумани Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Хоразм вилояти Гурлан тумани давлат хизматлари марказининг янги  биноси фойдаланишга топширилди. 

15:51 17 Декабрь 2019
Турк компанияси “Чорсу” меҳмонхонаси биноси негизида 5 юлдузли меҳмонхона яратиш таклифини берди 

Кеча Истанбулда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари Туркиянинг Elite World Hotels компанияси Бошқаруви кенгаши раиси Жўшқун Элик (Coşkun Elik) билан учрашишди.

15:49 17 Декабрь 2019
Сурхондарёда 2 миллион сўм пора олган мактаб директори қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Ангор тумани прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори О.Х. қўлга олинган.

15:45 17 Декабрь 2019
Ургутда жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилади

Ургут тумани Самарқанд вилоятининг аҳолиси энг кўп бўлган туманларидан бири бўлиб ҳисобланади.

15:43 17 Декабрь 2019
Ўзбекистонда миллий антиплагиат портали жорий этилади

Яқинда Тошкент молия институтида Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббусига кўра Польшанинг “Plagiat. Pl” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вазирлик, олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари иштирок этдилар.

15:42 17 Декабрь 2019
2020 йил учун Бухоро вилояти маҳаллий бюджети харажатлари 2 триллион 142 миллиард сўм миқдорида белгиланди

Сессия ишини бошқариб борган вилоят ҳокими Ўктам Барноев муҳокамага қўйилган масала хусусида тўхталар экан, йиғилиш иштирокчиларининг эътиборини “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қаратди. Маълумки, бу қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати...

15:40 17 Декабрь 2019
Товламачи талабалар жиноят устида қўлга олинди

Ҳеч кимга сир эмас, ҳаётда қинғир иш кишига фақат ташвиш келтиради. Бунга ҳаётий мисоллар кўз ўнгимизда ҳар қанча намоён бўлмасин, баъзи юртдошларимиз боши деворга тегмагунча кўзи очилмайди.

15:24 17 Декабрь 2019
Сенат Раиси Туркий тилли мамлакатлар Парламент Ассамблеясининг ялпи мажлисида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Раисининг таклифига биноан жорий йил 17-19 декабрь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли мамлакатлар Парламент Ассамблеясининг тўққизинчи ялпи мажлисида иштирок этади.

15:05 17 Декабрь 2019
Тошкент ҳайвонот боғи бошқаруви Wildlife Care номли хусусий компанияга бериляпти

Бу Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 13 декабрдаги “Тошкент ҳайвонот боғини келгусида модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.

14:12 17 Декабрь 2019
Марказий Осиёдаги диққатга сазовор жойлар 10 талиги

Дунёда Марказий Осиё мамлакатлари тарихий қадамжоларга бойлиги билан машхур, десак муболаға бўлмайди. Уммонорти давлатларидан, Европа мамлакатларидан туристлар, олим ва тадқиқотчилар Буюк Ипак йўли ўткан ҳудудларга доимий равишда катта қизиқиш билдириши сир эмас. Келинг, бу борада kalpak-travel.com  сайти тузган энг машҳур...

13:46 17 Декабрь 2019
The Scorpion from the Altar. Ёхуд “Меҳробдан чаён” романи инглиз тилига қандай ўгирилди? Таржимон билан суҳбат

Ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирийнинг 125 йиллигига бағишлаб юртимизда турли бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказилмоқда. Адибнинг миллатпарварлик, ватанпарварлик руҳи билан ёзилган бетакрор асарлари хорижий тилларга таржима қилинмоқда.

13:43 17 Декабрь 2019
Президент мактаби ўқувчилари халқаро олимпиадаларда қандай натижаларга эришмоқдалар?

Президент ташаббуси билан ташкил этилган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари дастлабки муваффақиятларни қўлга киритмоқда.

13:34 17 Декабрь 2019
Изланиш, ўрганиш, яратиш​

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги таҳлилий чиқиши Бош Қонунимиздан кўзланган мақсад ва амалий аҳамиятининг уч йил бурун бошланган тарихий босқичи — сифат жиҳатидан янгиланиш давримиз билан боғлиқликда тақдим этилганини илғамаслик мумкинмас.

13:25 17 Декабрь 2019
Навоий шаҳри ҳокими: Улар энди салкам бир ой дам олишади, ёки...

Табиийки, бу муқим нуқталар савдо айланмасига ўз таъсирини ўтказди. Шаҳар ҳокимининг таъкидлашича, улар энди салкам бир ой дам олишига ёки нархларни туширишига тўғри келади.

12:51 17 Декабрь 2019
Ўзбекистонлик 14 нафар ўқувчи ChemiCo Халқаро олимпиадасида совриндор бўлди

Куни кеча Сингапурда кимё фанидан ўтказилган ChemiCo Халқаро олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 5 та кумуш, 7 та бронза медални қўлга киритди.

12:10 17 Декабрь 2019
МАГАТЭ Ўзбекистон учун тўртта лойиҳани тасдиқлади

Ўзбекистонда атом энергиясидан фойдаланишнинг миллий сиёсатини ва стратегик йўналишларини тайёрлаш ҳамда амалга оширишга масъул бўлган “Ўзатом” агентлиги Халқаро Атом Энергияси Агентлиги (МАГАТЭ) Бошқарув Кенгаши томонидан тўртта лойиҳа тасдиқлаганини эълон қилди.

12:06 17 Декабрь 2019

Янгиликлар тақвими

Кластер