All

САЙЛОВЛАРДА ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

Сайлов куни (22 декабрь) соат 8.00 дан 20.00 гача овоз бериш мумкин. Овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат шартми? Ҳа, шарт. Сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.

18:22 21 Декабрь 2019
БухДУ тадқиқотчилари халқаро PhD дипломларига лойиқ кўрилди

Бухоро давлат университетида хорижнинг бир қанча етакчи университетлари билан алоқалар ўрнатилган бўлиб, уларнинг натижаси илмий тадқиқотлар, ўқув-услубий ресурслар алмашинуви, қўшма таълим дастурларида ўз ифодасини топмоқда. Алоҳида эътибор илм-фаннинг илғор йўналишларидаги ҳамкорликка қаратилган.

18:08 21 Декабрь 2019
Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган Термизий аллома ҳақида биласизми?

Термизийнинг “Аш-шамоил ан-набавия” (“Пайғамбарга хос сийрат ва фазилатлар”) асари дунё миқёсида энг кўп нашр этилган асар сифатида ҳатто Гиннеснинг рекордлар китобидан ҳам ўрин олган.

18:01 21 Декабрь 2019
Ромитанда байрами арафасида 8 та қишлоқдаги 800 дан зиёд хонадонлар тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлди

Халқимизнинг йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолари қисқа фурсатда амалга ошаётгани – янги Ўзбекистон яратишдаги дадил қадамларимиздир.

17:46 21 Декабрь 2019
Никотинли "автореклама. Иштирокчиларга нисбатан реклама қонунчилиги бузилганлиги юзасидан иш қўзғатилди

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги томонидан назорат функцияларини амалга оширилиши давомида таркибида никотин мавжуд бўлган “LYFT” маҳсулотининг реклама қилинганлиги аниқланган.

17:29 21 Декабрь 2019
МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси (ПА) кузатувчиларнинг ташрифига доир

2019 йил 21 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясида Россия Федерацияси Федерал Кенгаши Раисининг ўринбосари, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси (ПА)нинг кузатувчилари узоқ муддатли миссияси раҳбари Ильяс Умаханов иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда МСК хабар берди.

17:18 21 Декабрь 2019
Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида янги қарор қабул қилинди

Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрда “Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 1017-сони қарори қабул қилинди. Бу ҳақда АОКА...

17:14 21 Декабрь 2019
Хорижий ОТМлардан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш бўйича сохта маълумотларни тарқатиш давом этмоқда

Таълим инспекцияси хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг ўқишини кўчириш борасида тарқалган ёлғон ахборотлар тўғрисида хабар берган эди.

17:00 21 Декабрь 2019
Ўзбекистонда хорижий янгиликлар сайтлари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича веб-ресурсларга бўлган чекловлар аллақачон бартараф этилган

“The Diplomat” халқаро интернет журнали муҳаррири Кэти Путц (Katie Putz) “Твиттер”даги саҳифасида инсон ҳуқуқлари бўйича хорижий веб-ресурсларига кира олмаётгани ҳақида ёзиб қолдирган. “Human Rights Watch” ташкилоти вакили Стив Свердлов эса унга жавобан инсон ҳуқуқлари бўйича танқидий веб ресурсларга (@ahrca, @IPHR,...

16:07 21 Декабрь 2019
ФВВ "Қамчиқ" довони бўйича маълумот берди

Гидрометеорология хизмати маркази “Қамчиқ” довони “Тошкент-Ўш” автойўлининг 228-253 км.лари оралиғида қор кўчиши хавфи мавжудлиги тўғрисида маълумот берилди. Шу боис, жорий йилнинг 21 декабрь куни соат 08.00 дан бошлаб йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент вилоятининг “Чинор” ва Наманган вилоятининг “Шеробод” постлари...

15:53 21 Декабрь 2019
Тарихда илк марта овоз бериш юртимизнинг дипломатик ваколатхоналари ва консулхоналари бўлмаган давлатларда ташкил этилди

Бугун, 21 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган пресс-конференцияда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов хорижда бўлиб турган юртдошларимизнинг сайловда иштирокига оид маълумотларни тақдим этди, журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди. Қуйида ана шу маълумотлар...

15:39 21 Декабрь 2019
Кейинги ўқув йили қабулида абитуриентга 5 та фан бўйича жами 105 та тест топшириғи берилади

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 11-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу...

14:59 21 Декабрь 2019
Тошкентдаги собиқ князь Романов қароргоҳи реконструкция қилинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг музейлар фаолиятини такомиллаштиришга оид қарори қабул қилинди. Бу ҳақда lex.uz хабар берди.

14:53 21 Декабрь 2019
Марказий сайлов комиссияси эслатади!

Иншоотларга ва бошқа жойларга илгари (сайлов кунидан икки кун олдин) жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун қолганида олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди.

14:39 21 Декабрь 2019
БМТ Бош Ассамблеясида Ўзбекистон томонидан тайёрланган “Марказий Осиёда барқарор туризм ва барқарор ривожланиш” резолюцияси қабул қилинди

Нью-Йоркда 19 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлисида “Марказий Осиёда барқарор туризм ва барқарор ривожланиш“ махсус резолюция қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси томонидан ишлаб чиқилган мазкур ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. 

14:29 21 Декабрь 2019
Тошкент метрополитени қурилишида рўй берган ҳалокат юзасидан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси республика кенгаши БАЁНОТИ

Маълумки, 2019 йил 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида бахтсиз ҳодиса юз берди.

14:19 21 Декабрь 2019
Божхоначилар йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари контрабандаси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олишди

“Тошкент” халқаро аэропортида хорижий давлатга парвози олдидан 4 нафар хорижий давлат фуқаролари – М.Т., С.М., Я.А. ва Н.Н.лар божхона назоратидан ўтиши чоғида уларнинг хатти-ҳаракатлари ва безовталаниши божхона ходимлари эътиборини тортди. Аввалига уларнинг қўл юклари ва эгнидаги кийимлари кўздан кечирилди. Бир...

14:09 21 Декабрь 2019
Тошкент вилоятида етти минг нафарга яқин сайловчи муддатидан олдин овоз берди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи барча участкалар 22-декбрь куни сайловга тайёр ҳолатга келтирилди.

17:59 20 Декабрь 2019
Тошкентдан Сирдарёга доимий ишлаш учун юборилган шифокор 62 та мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди

Эркин Алиқуловнинг мазкур шифохонага ишга келиши кўплаб беморларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилди. Масалан, ўтган йили вилоят молия бошқармаси томонидан 130 миллион сўм маблағ ажратилиб, марказда жарроҳлик бўлими ташкил қилинганлиги туфайли кўплаб беморларнинг шифо излаб пойтахтга боришига ҳожат қолмади.

17:58 20 Декабрь 2019
ФВВ зилзила бўйича расмий маълумот берди: қайси ҳудудда неччи балл қайд қилинди?

Унга кўра, координаталар 36,64 градус шимолий кенглик, 70,36 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6,5. Чуқурлик ҳ=202 кмни ташкил қилган

16:58 20 Декабрь 2019

Янгиликлар тақвими

Кластер