All

Токио ва Нагоя кўчаларидаги LED-экранларда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти намойиш этилмоқда

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Япониянинг Нагоя ҳамда Токио шаҳарларининг сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли энг гавжум кўчаларининг марказларида жойлашган ЛЕД экранларда Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган видеороликлар намойиши ташкиллаштирилди. Ушбу видеороликда мамлакатимиз туристик шаҳарларининг жозибадорлигига алоҳида урғу берилган. 

12:00 17 Декабрь 2019
Япония ва Жанубий Кореяда Бухоро ҳақидаги биринчи “Guidebook” чоп этилди 

Япониядаги Globe Trotter Guidebook ва Жанубий Кореядаги Cartographiya нашриётлари вакилларининг Ўзбекистон, жумладан, Бухоро вилоятига амалга оширган ташрифи натижасида жорий йилнинг ноябрь ойи сўнггида Bukhara Travel Guide Book китобининг япон тилидаги илк нашри минг нусхада чоп этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти...

11:52 17 Декабрь 2019
МСК раиси: “Ҳар бир фуқарога таклифнома етиб бориши керак”

МСКнинг навбатдаги йиғилишида М. Абдусаломов иштирок этиб, турли ижтимоий тармоқларда сайловчиларга ушбу сиёсий жараёнларга чорловчи таклифномалар тўлиқ етказиб берилмаётганини айтиб ўтди.

11:42 17 Декабрь 2019
Тошкентда янги йўналишли такси хизмати йўлга қўйилди

Тошкент шаҳри  Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек қўрғонидан Буюк ипак йўли метросига ҳаракатланувчи янги 45М-сонли “Мирзо Улуғбек қўрғони - Буюк ипак йўли метроси“ йўналишли такси фаолияти йўлга қўйилди.

11:40 17 Декабрь 2019
Амити университетига бошқарув директори тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16 декабрдаги қарори билан Бобур Сагдуллаевич Абдуллаев Тошкент шаҳридаги Амити университетининг бошқаруви директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Edu.uz хабар берди.

11:36 17 Декабрь 2019
Тошкентда алиментдан қарийб 27 млн сўм қарзи бор фуқаро Range Roverʼи хатланишидан олдин қарзидан қутулди

Мажбурий ижро бюроси томонидан томонидан уч йилдан бери алимент бўйича қарзини тўламай юрган фуқародан қарийб 27 миллион сўм ундирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси “Дарё”га маълум қилди.

11:35 17 Декабрь 2019
Дунёнинг энг бой одамларидан бири 2019 йилнинг асосий китобларини маълум қилди

Янги йил байрами арафасида сайёрамизнинг энг бой инсони, Microsoft асосчиси Билл Гейтс одатдагидек ўз нуқтаи-назари бўйича ўтаётган йилдаги энг яхши китоблар номини эълон қилди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

11:24 17 Декабрь 2019
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Нагоя шаҳри мэри билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Японияга ташрифи доирасида Тошкент шаҳрининг ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Нагоя шаҳрида шаҳар мэри Такаши Кавамура билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

11:10 17 Декабрь 2019
Навоийда лойиҳа қиймати 12 млрд сўмлик ер усти пиёдалар йўли қурилмоқда (фото)

Чорраҳанинг бир йўналишига бор-йўғи икки ярим енгил автоулов сиғишини инобатга олсак, ушбу нуқта нақадар тирбанд ва хавфга яқин эканлиги ойдинлашади.

11:10 17 Декабрь 2019
Навоийликларнинг ҳозирча 37000 марта қулоғи тинч

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

11:03 17 Декабрь 2019
“Tаҳсин“ мукофоти эгалари аниқланди. Уларнинг орасида кўплаб юртдошларимиз қатори Элдор Шомуродов ҳам бор

16 декабр куни “Ёшлар ижод саройи”да Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган янги “Таҳсин“ мукофотининг тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, вазирлик, идора ва муассасаларнинг мутасадди раҳбарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи етакчилари, фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок...

11:02 17 Декабрь 2019
“Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонуннинг қисқача моҳияти нимада?  

Хабарингиз бор, Президентимиз томонидан “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун имзоланди. "Ҳуқуқий ахборот" канали унинг мазмун-моҳиятига қисқача изоҳ берди.

10:52 17 Декабрь 2019
Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилади

“Хоразм миллий табиат боғи ташкил қилиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (1000-сон, 14.12.2019 й.) қабул қилинди.

10:50 17 Декабрь 2019
"Халқ прокуртураси" мақомига эга бўлиш учун нима қилинмоқда?

Ушбу саволга қуйидаги инфографика орқали жавоб олиш мумкин.

10:49 17 Декабрь 2019
Акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ноқонуний тартибда акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларининг олди-сотдиси билан шуғулланувчиларни аниқлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги “Сиёб деҳқон бозори” савдо мажмуаларида тезкор тадбир ўтказди.

10:46 17 Декабрь 2019
Шавкат Мирзиёев Японияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

10:09 17 Декабрь 2019
Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксда яна ғалаба қозонди (видео)

Бу натижа орқали Ғоибназаров профессионал боксдаги ғалабалари сонини 8тага етказиб олди.

09:54 17 Декабрь 2019
​Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

09:16 17 Декабрь 2019
Умар Хайём ҳақидаги иккинчи китоб нашрга тайёрланмоқда

Ёзувчи Наби Жалолиддин Умар Хайём ҳақидаги “Оралиқ“ романининг давомини ёзиб тугатгани ҳақида хабар берилган эди. Энди иккала китоб ҳам нашрга тайёрланмоқда, деб хабар берилди ёзувчининг Телеграмдаги каналида.

19:55 16 Декабрь 2019
Газўтказгични таъмирлаш учун анча олдин қазилган чоҳга “Нексия“ тушиб кетди. Бунга ким айбдор?

14 декабрь куни тахминан соат 19:10 да Мирзо-Улуғбек туманидаги Олтинтепа кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

19:33 16 Декабрь 2019

Янгиликлар тақвими

Кластер