Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилади

10:50 17 Декабрь 2019 Жамият
1831 0

“Хоразм миллий табиат боғи ташкил қилиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (1000-сон, 14.12.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Хоразм вилоятининг Урганч, Хонқа, Хива, Янгибозор ва Ҳазорасп туманларида умумий майдони 21687,5 гектар бўлган Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилади.

Табиат боғи Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Шунингдек қарор билан, Хоразм миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони ҳамда табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари тасдиқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер