All

Шавкат Мирзиёев автокредит бераётган тижорат банкларини рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 апрель куни кимё, агротехника ва автомобиль саноати корхоналарида ишлаб чиқариш суръатларини таъминлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

19:06 16 Апрель 2020
Коронавирус банан ёки сут маҳсулотларидан юқадими?

Вирус банан ва бошқа четдан келтириладиган мевалардан, сут ва сут маҳсулотлари, гўшт ҳамда гўшт маҳсулотларидан ёки қушлар ва жониворлар билан алоқа орқали юқиши мумкинми? Ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби мутахассиси Ҳабибулла Оқилов жавоб берди.

18:59 16 Апрель 2020
Тождор ёв маънавий кемтиклик бор жойга интилади

Инсоният яралибдики, синовлар тўфонидан боши чиқмайди. Урушлар, қаҳатчиликлар, тошқинлар, офатлар, хасталиклар неча минг йиллар давомида қанчадан-қанча кишиларнинг умрига зомин бўлмади?! Тоғлар ўрнида денгизлар,  саҳролар ўрнида жаннатмакон бўстонлар пайдо бўлди.

18:54 16 Апрель 2020
Кунчиқар мамлакатда коронавирус: Қурбонлар 400 000 нафарга етиши мумкин

Айтилишича, кунчиқар мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳукуматга тақдим этишга тайёрлаган махфий ҳужжат оммавий ахборот воситалари қўлига тушиб қолган.

18:33 16 Апрель 2020
ОТМда баҳорги семестр 1 июлгача якунланиши ростми?

Ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларида 2019/2020-ўқувйилининг баҳорги семестри жорий йилнинг 1 июль кунига қадар тўлиқ якунланиши ҳақида навбатдаги нотўғри хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муносабат билдирди.

18:29 16 Апрель 2020
Карантин пайтида уннинг нархи нега ошиб кетганига ойдинлик киритилди

Айни пайтда биржа савдоларига ҳар куни ўртача 6 900 тонна 1-навли ун қўйилмоқда ва уларнинг ҳаммаси сотилмоқда.

18:12 16 Апрель 2020
Карантинга бир ой бўлди (фото)

Маълумки, бундан бир ой олдин Ўзбекистонда карантин ҳолати эълон қилинган эди. Шифокорларимизнинг фидойилиги билан бугунги кунгача коронавирус билан касалланган 127 нафар бемор соғайди.

18:10 16 Апрель 2020
Президент Халқ қабулхоналари халқимизнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигига хизмат қилмоқда

Одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур

18:09 16 Апрель 2020
Адвокатура институтини инқилобий ўзгаришлар кутмоқда

Шу йил 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адвокатура институтини янада такомиллаштириш ва адвокатлар мақомини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

18:00 16 Апрель 2020
Синовли кунлардаги хайрия ишлари

Президентимиз ташаббуси билан бугунги синовли кунларда, эпидемиологик вазиятни яхшилаш, соғлом муҳит ҳолатини янада мустаҳкамлаш мақсадида, ижтимоий ҳимояга муҳтож боқувчисини йўқотган ногиронлиги бор шахсларга ёрдам беришни кўзлаб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари ташкил этилди.

17:55 16 Апрель 2020
Бухорода қайнота куёвини пичоқлади

Бухорода қайнота кичик келишмовчилик сабабли куёвини пичоқлади. Бу ҳақда “Postda” хабар бермоқда.

17:53 16 Апрель 2020
Карантин қоидаларини бузганларга нисбатан қандай чора кўрилади?

Бугунги кунда коронавирус инфекцияси дунё ҳамжамиятига жиддий ҳавф солмоқда.

17:52 16 Апрель 2020
Томорқа ерлардан унумли фойдаланмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда 

Парламент қуйи палатасининг мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилишди. 

17:42 16 Апрель 2020
Қуйи палата мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш қонунийми?

Бугун дунёнинг кўплаб давлатларида коронавирус пандемиясига қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Мамлакатимизда кўплаб соҳаларда, жумладан, Олий Мажлис палаталарида ҳам кўпчиликнинг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида масофадан ишлаш тартиби жорий этиляпти.

17:38 16 Апрель 2020
Россиядан Ўзбекистоннинг 152 фуқароси олиб келинди

Россиянинг “Уральский авиалинии” авиакомпанияси томонидан Ўзбекистоннинг 152 нафар фуқароси 15 апрель куни Екатеринбургдан Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

17:29 16 Апрель 2020
Қадрдон боғимга мактуб...

Кечир... бу сафар сенинг қучоғингга бориш насиб этмади. Баҳор фасли мени оғушингга қанчалар чорламасин, замон зайли ва тақдир олдида ожизлигимни ҳис этиб, Яратганнинг измига яна бир бора иқрор бўлиб ўтирибман.

17:17 16 Апрель 2020
Янгиариқда ДХМнинг янги биноси ишга тушди

– Ўтган давр мобайнида фуқароларга 47 мингдан ортиқ 130 турдаги давлат хизматлари кўрсатилди, –дейди Янгиариқ тумани давлат хизматлари маркази раҳбари Сардор Машарипов.– Барча қулайликларга эга янги маъмурий бинонинг қуриб фойдаланишга топширилиши туман аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада яхшиланишига хизмат...

17:06 16 Апрель 2020
Ўзбекистонда коронавирус аниқланган 70 ёшли бемор соғайди

Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 1 нафар бемор буткул соғайди.

17:04 16 Апрель 2020
Пандемия сабаб Air Astana вақтинча юк ташувчи авиакомпанияга айлантирилди

Қозоғистоннинг энг йирик Air Astana авиакомпанияси йўловчи лайнерларда юк ташишга қарор қилди. У бунинг учун Европа авиация хавфсизлиги агентлиги(EASA) ва Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитасидан рухсат олди. Бу ҳақда Форбс манбаси хабар берди.

16:55 16 Апрель 2020
Бош прокуратура аҳолига мурожаат билан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси аҳолига мурожаат йўллади.

16:32 16 Апрель 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер