Янгиариқда ДХМнинг янги биноси ишга тушди

17:06 16 Апрель 2020 Жамият
999 0

Хоразм вилояти Янгиариқ тумани давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Эндиликда марказга ташриф буюрувчиларга кенг ва ёруғ, шинам хоналарда қулай шароитларда хизмат кўрсатилади. Марказ биносида туман Халқ қабулхонаси, Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси, ФҲДЁ бўлими, нотариус, суғурта хизматлари учун махсус хоналар ажратилган. Шунингдек, ташриф буюрувчилар учун кутиш зали, болалар майдончаси, банк шохобчаси, инфо-киоск, электрон навбат олиш терминали фуқароларга намунали хизмат кўрсатиш имконини беради. Таъкидлаш жоиз, марказнинг янги биноси энг замонавий ахборот коммуникация воситалари билан жиҳозланган.

– Ўтган давр мобайнида фуқароларга 47 мингдан ортиқ 130 турдаги давлат хизматлари кўрсатилди, –дейди Янгиариқ тумани давлат хизматлари маркази раҳбари Сардор Машарипов.– Барча қулайликларга эга янги маъмурий бинонинг қуриб фойдаланишга топширилиши туман аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада яхшиланишига хизмат қилади.

Таъкидлаш жоиз шу пайтгача вилоят шаҳар ва туманларида давлат хизматлари марказлари учун замонавий лойиҳалар асосида қурилган 5 та янги бино фойдаланишга топширилди.

Одилбек Одамбоев,

(“Халқ сўзи”)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер