Бухорода қайнота куёвини пичоқлади
архив фото
Бухорода қайнота кичик келишмовчилик сабабли куёвини пичоқлади. Бу ҳақда “Postda” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, рафиқасини ўз уйига қайтариш учун қайнотасининг хонадонига борган Ўзлмас (исми ўзгартирилган) бироз маст бўлган. Аммо улфатчилик қайтона билан ҳам давом этган.
Бироз келишмовчилик сабаб аввал қайнота ва куёв аввал оғзаки айтишади. Сўнг қайнота дастурхонда турган пичоқни олиб, Ўлмасбекнинг чап кўкрагига санчган.
Воқеадан хабардор бўлган Ўлмаснинг хотини ва қайнонаси тез ёрдам чақиради.
Шифокорларнинг саъй-ҳаракати билан Ўлмасбекнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Ўлмасбек суриштирув пайтида жароҳатни ўзи йиқилиб орттирганини маълум қилди. Бироқ гувоҳларнинг кўрсатмалари ва экспертларнинг хулосасига кўра ушбу жароҳат ўткир тиғли жисм орқали етказилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг