All
2020 йил 19 ноябрь coaт 20:00га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 006 (+85) нафарни ташкил этмоқда.
20:19 19 Ноябрь 2020Германиянинг Дрезден шаҳрида Европанинг энг йирик "Яшил Гумбаз" номли қадимий заргарлик буюмлари коллекциясидан миллиард евро қийматидаги заргарлик буюмларини ўғирлашда гумон қилинаётган шахслар қўлга олинди.
20:17 19 Ноябрь 2020Лекин масалага жиддийроқ қарасак, кинорежиссёр бўлиш осон эмас, бунга алоҳида иқтидор ва маҳорат керак. Ана шу иккита жиҳат сизда мужассам бўлмаса, ушбу касб сирларини мукаммал ўрганиш жуда қийин бўлади. Учинчиси, албатта, билим. Билимингизга ишончингиз комил бўлмаса, бу соҳага яқинлашмаган маъқул.
19:36 19 Ноябрь 2020Жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкент вилояти ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилинувчи ходимлар томонидан Тошкент шаҳрида чет эл ва республика фуқароларига шаҳвоний хизмат кўрсатувчи уюшган жиноий гуруҳларни аниқлаб, уларнинг жиноий фаолиятига чек қўйиш мақсадида махсус рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда...
19:28 19 Ноябрь 2020У қизларни инстаграм, телеграм,тик-ток ва бир қатор оммалашган сайтлар орқали реклама қилиб, бунинг эвазига 500 АҚШ долларгача ҳақ олган.
18:59 19 Ноябрь 202020 ноябрь куни Жаҳон болалар куни нишонланади. Анъанага кўра, ушбу сана муносабати билан ҳар йили бутун дунёда «Дунёни кўк рангга бўяш» акцияси ўтказилади. Жорий йилдан эътиборан ушбу акцияга Ўзбекистон ҳам қўшилади, деб хабар берди «Дунё» АА.
18:22 19 Ноябрь 2020Маданият бу — жамият, инсон ижодий куч ва қобилиятлари тарихий тараққиётининг муайян даражаси саналади. «Маданият» сўзининг луғавий маъноси «шаҳарлик», «шаҳарга оид» бўлса, унинг маъновий изоҳи «одоб-ахлоқ»ни англатади. Демак, бугун янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратишда миллий маданиятни янада ривожлантириш ғоят муҳимдир.
18:03 19 Ноябрь 2020Техникум ва коллежларда ўқув жараёни қачондан бошланади? — долзарб саволларга аниқ жавоблар
17:56 19 Ноябрь 2020Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси 2020 йил 20 ноябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.
17:47 19 Ноябрь 2020Навоий шаҳрида спорт курашлари (юнон-рум, эркин ва аёллар кураши) бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.
17:44 19 Ноябрь 2020Бухородаги Cитораи Мохи Хосса мажмуаси ҳақида соатлаб сўз юритиш мумкин. Бухоро амирларининг ёзги қароргоҳи вазифасини ўтаган бу масканда халқимиз ақл-заковати маҳсули бўлган осори атиқларни ҳар қадамда учратасиз. Биз улардан бири – «Кўзгудаги мўъжиза» дея таърифланган Хонаи Сафед — Оқ уй...
17:40 19 Ноябрь 2020Инновацион ривожланиш вазирлигига 2020 йилда Давлат бюджетининг «Фан» соҳаси учун жами 604,6 млрд. сўм ажратилган. Шундан, 428,2 млрд. сўм (71%) илмий фаолиятга оид давлат дастурларига, 95,2 млрд. сўм (16%) докторантура ва илмий даража учун устама ҳақларига ҳамда қолган 81,2 млрд....
17:39 19 Ноябрь 2020Мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини замонавий мезонлар асосида такомиллаштириш, бунёдкорлик ишларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш муҳим аҳамиятга эга. Президентимизнинг 2019 йил 19 сентябрдаги «Қурилиш соҳасида ахборот-технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори тизимдаги ишлар кўламини ана...
17:34 19 Ноябрь 2020Кардифф университети олимлари тадқиқот ўтказишди ва унинг якунида оғиз чайиш воситаларидан фойдаланиш турли хил бактериялар ҳамда вируслар, шу жумладан, коронавирус инфекциясининг янги турини юқтириб олиш хавфини камайтиради деган хулосага келишди.
16:41 19 Ноябрь 2020Ҳиндистоннинг Гужарат штатида микроавтобус ҳамда юк машинасининг тўқнашуви натижасида камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 16 киши жароҳат олди.
16:36 19 Ноябрь 2020SamAuto 2021-2022 йилларда электробуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Йўловчиларнинг ушбу турдаги транспортга талабларини аниқлаш учун компания «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга синов электробусини тақдим этди.
16:32 19 Ноябрь 2020Янги турдаги коронавирус бошқа хасталикларнинг хусусиятларини ўзида жамлаган.
16:28 19 Ноябрь 2020Бугун, 19 ноябрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси вазифасига тайинланди
15:53 19 Ноябрь 2020«Ўзгидромет» хабарига кўра, 19-24 ноябрда Ўзбекистонда ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматлардан 10-15 даражага паст бўлган совуқ об-ҳаво сақланиб туради.
15:46 19 Ноябрь 2020Россия Федерацияси ҳаво транспорти федерал агентлиги йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини амалга оширувчи авиакомпанияларга Беларусь, Исроил, Кипр, Ливан, Марокаш, Уммон, Словакия, Финляндия, Хорватия, Куба, Мальдив мамлакатларига, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам доимий рейсларни тиклаш учун рухсат берди.
15:42 19 Ноябрь 2020