All

Ноқулай об-ҳаво 20 ноябрга қадар давом этиши кутилмоқда — ФВВ

Бугун бошланган ноқулай об-ҳаво шароити 20 ноябрь кунига қадар давом этиши кутилмоқда. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

21:43 18 Ноябрь 2020
Малайзия ва Ўзбекистон ўртасида илм-фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров ва Малайзия Фан, технологиялар ва инновациялар вазири ўринбосари Аҳмад Амзад бин Хошим ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда Малайзиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва...

21:29 18 Ноябрь 2020
Ёш олимларнинг лойиҳалари муҳокамаси бошланди

2020 йил 18 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Тиббиёт фанлари» бўйича Илмий техник кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Давлат илмий-техника дастурлари доирасида доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашга қаратилган махсус бажарилиши 2020-2022 йилларга мўлжалланган амалий тадқиқотлар танловининг 28-тури...

21:27 18 Ноябрь 2020
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди

2020 йил 18 ноябрь coaт 20:00га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 781 (+62) нафарни ташкил этмоқда.

20:00 18 Ноябрь 2020
Туркияда 20 ноябрдан янги чекловлар кучга киради — ТИВ огоҳлантирмоқда

2020 йил 17 ноябрь куни Туркия Республикаси расмий ҳокимият идоралари янги турдаги COVID-19 коронавируси тарқалишига қарши курашиш доирасида карантин чоралари кучайтирилганини маълум қилди

19:54 18 Ноябрь 2020
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қайси ҳудуд юқори улушга эга?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда республиканинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

19:39 18 Ноябрь 2020
Ўзбекистонда йил бошидан буён қанча енгил автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-октябрь ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар:

19:09 18 Ноябрь 2020
Фарғонада қурувчи ўзи қазиган 12 метрлик чуқурда қолиб кетди

Фарғона шаҳрида 17 ноябрь куни автосервисда ишлаётган қурувчи ўзи қазиган 12 метрлик чуқурда қолиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

19:05 18 Ноябрь 2020
Коллеж ва техникумларга ҳужжат топширган абитуриентларга 19 ноябрдан рухсатнома берилади

2020 йил 19 ноябрь кунидан бошлаб Давлат тест маркази томонидан 2020/2021 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган коллеж ва техникумларда рухсатномалар берилади.

18:51 18 Ноябрь 2020
“UzAuto Motors” АЖ томонидан 582,6 млрд сўмлик йиғим бюджетга тўланмаганлиги қонунга зидми?

Ҳисоб палатасининг 2021 йил Бюджет прогнозлари бўйича тайёрлаган хулосасида қайд этилишича, “Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан 2020 йил давомида автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўланмасдан келинмоқда. Хусусан, “UzAuto Motors” АЖ томонидан 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 582,6...

18:51 18 Ноябрь 2020
Танқидлар жаҳон ҳамжамиятида хитой тилининг ўрни ва аҳамиятига салбий таъсир кўрсатмайди — МТВ

Мактабгача таълим вазирлиги 2020 йилнинг 5 ноябрь куни мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вазирликнинг расмий ижтимоий тармоқ манбаларида кўрсатилганидек, қатор масалалар, жумладан, чет...

18:48 18 Ноябрь 2020
Финляндия Таълим сифатини баҳолаш маркази директори билан учрашув ўтказилди

Бугун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вакиллари Финляндия Баҳолаш маркази директори билан онлайн учрашув ўтказди. Унда Таълим инспекцияси раҳбари Улуғбек Ташкенбаев, Хельсинки университети Педагогика фанлари факультети профессори, Таълим сифатини баҳолаш маркази директори Ристо Хотулайнен ва Таълим инспекциясининг тегишли бошқарма...

18:41 18 Ноябрь 2020
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ОАВ ходимларини спорт майдонига чорлайди

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан шу йил 28-29 ноябрь кунлари оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақалари ўтказилишини маълум қилди.

18:38 18 Ноябрь 2020
Давлат байроғидан қанчалик кенг фойдаланиш мумкин?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 2031- моддасига мувофиқ, Давлат байроғи тўғрисидаги Қонунни бузганлик учун фуқароларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан (669 000 сўм) етти бараваригача (1 561 000 сўм), мансабдор шахслар учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваригача (1 561 000...

18:18 18 Ноябрь 2020
Ўзбекистон Миллий университетида яна бир факультет ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди

18:15 18 Ноябрь 2020
Сурхондарё: сайёр қабулларда қандай муаммолар ҳал этилди?

Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси ташкил қилаётган вилоят секторлари раҳбарларининг оммавий қабулларида марказдан тортиб, то олис-чекка ҳудудларда яшаётган аҳоли қамраб олинмоқда. Жонли мулоқотларда жойида ҳал қилиш имкони бор масалаларга ўша ернинг ўзида ечим топилаётган бўлса, ижроси муайян вақт ҳамда маблағ талаб...

18:13 18 Ноябрь 2020
“Муаллифлар ва ижрочилар” палатаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш ҳамда ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида, Маданият ва санъат соҳаси вакилларининг, санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик...

17:56 18 Ноябрь 2020
ЖССТ бачадон бўйни саратонига қарши курашиш стратегиясини тақдим этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бачадон бўйни саратонини бартараф қилишни тезлаштириш бўйича Глобал стратегиясини тақдим этди. Таклиф этилган тавсияларни амалга ошириш асрнинг ўрталарига келиб касалланишни 40 фоизга камайтиришга ва 5 миллион ўлимнинг олдини олишга имкон беради

17:45 18 Ноябрь 2020
Ўзбек бокс мактабининг буюк ғалабалари қандай қўлга киритилган эди?

Рио-де-Жанейро Олимпиадаси ўзбек спортидаги  улкан тарихий воқелик бўлди. Унинг кўлами йиллар ўтгани сайин янада салобатли кўриниб, миқёси катталашаверади. Айниқса, чарм қўлқоп усталарининг кетма-кет ғалабаси барчамизни бирдек  ҳайратга солгани ҳам бор гап!

17:25 18 Ноябрь 2020
Фарғонада «102» автоматлаштирилган  ахборот маркази иш бошлади

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасида «102» автоматлаштирилган ахборот маркази иш бошлади.

17:03 18 Ноябрь 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер