All

Uzauto Motors 2020 йилда 582,6 млрд сўм йиғимни бюджетга тўламаган. Йиғим харидорлар ҳисобидан ундирилади

Uzauto Motors компанияси 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида давлат бюджетига 582,6 млрд сўм йиғимни тўламаган. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий қилинган ушбу йиғим автомашиналар нархига киритилган, натижада ушбу йиғим харидорлар ҳисобидан ундирилади.

13:25 18 Ноябрь 2020
Фарғонадаги 67 метрлик байроғимиз ўрнатилган хиёбонда байрам

Фарғона вилоятида «Байроғим менинг – фахрим» шиори остида ўтказилган байрам шукуҳи вилоят маркази кўчалари бўйлаб миллий гвардия, ҳарбий оркестр садолари остида барчага хушкайфият бахш этди.

13:11 18 Ноябрь 2020
Наманганда куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг аҳволи қандай?

Бугун тунда ёға бошлаган қор барчани ўлкамизга аёзли мавсум бирмунча эртароқ киришидан огоҳлантиргандай бўлди. Хўш, жойларда қиш мавсумини хотиржам ўтказиш, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳанинг бирдай ишлаши, аҳоли хонадонларининг иссиқ бўлиши учун тайёргарлик тадбирлари охирига етдими? Наманганда ташкил этилган матбуот анжуманида...

13:06 18 Ноябрь 2020
Барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи куни билан табриклаймиз!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти жамоаси барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан муборакбод этди.

13:02 18 Ноябрь 2020
Мактаб директорлари, ўқитувчилар, абитуриентлар ва ота-оналар диққатига!

«Маърифат» газетасига 2021 йил учун обуна бошланди.

12:40 18 Ноябрь 2020
Кунлар совиши коронавируснинг тарқалишига сабаб бўладими?

Минтақамизга кириб келган совуқ ҳаво оқими пандемия шароитида касалланиш хавфини ошириши юзасидан мулоҳазалар пайдо бўлмоқда. Айни пайтда Европа давлатлари коронавирус инфекциясининг янги тўлқини билан курашмоқда. Туркияда кафе ва ресторанлар фаолияти тўхтатилди, қисман комендантлик режими жорий этилди. Хўш, кунлар совиши биздаги...

12:37 18 Ноябрь 2020
Андижонда вояга етмаган ногирон қизни қўшниси 2 йилдан буён зўрлаб келгани аниқланди

2020 йил 30 октябрь куни ижтимоий тармоқларга "NOGIRON QIZIMNI ZOʼRLAB TASHLADI XECH KIM QARAMADI" сарлавҳаси билан фуқаронинг видеомурожаати жойланди. Ушбу видеомурожаатда акс этган ҳолатлар бўйича Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

12:05 18 Ноябрь 2020
Сирдарёда Ватанимиз байроғи шарафланди

Гулистонда «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи» тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганининг 29 йиллиги байрам тадбирлари ҳарбий техникаларнинг марказий кўчалардаги паради билан бошланди. Сўнгра автомобиллар ва мототциклларда ҳамда Миллий гвардиянинг отлиқ отряди томонидан мамлакатимиз байроғи баланд кўтарилган ҳолда олиб ўтилди.

11:41 18 Ноябрь 2020
Бугун мақбара ва зиёратгоҳи обод қилинаётган Девона бобо ким бўлган?

— Девона бобо номи билан машҳур бўлган ўтмишдошимиз Абдураҳим Салимбой сўфи ўғли Аҳмад Яссавий авлодидан бўлиб, бундан 300 йил муқаддам Чимкент вилоятининг Сайрам қишлоғида дунёга келган, — дейди бу зиёратгоҳ ҳақида табаррук инсоннинг олтинчи фарзанди Мирзаёқуб эшоннинг тўртинчи авлоди вакили...

11:35 18 Ноябрь 2020
Шерзод Шерматов Қашқадарёда бирорта битирувчиси ОТМга кирмаган 20 та мактаб директорларини ишдан олди

2020 йил 14 ноябрь куни Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш ўтказилди

11:32 18 Ноябрь 2020
Токио Олимпиадаси йўлланмасига бухоролик спортчиларнинг қанчаси даъвогар?

— Мамлакатимиз, жумладан вилоятимиз спортчиларининг жаҳон, Осиё миқёсидаги турнирларда эришаётган ютуқларидан ҳар биримиз фахру ифтихор ҳиссини туямиз, — дейди Миллий Олимпия қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий вакили Ҳусенали Ҳусенов. — Ғурурланамиз. Уларни ёшларга намуна қилиб кўрсатамиз. Айниқса, ёзги Олимпиада ўйинларида қўлга...

11:27 18 Ноябрь 2020
1 млрд сўмлик зарар етган: Андижон туманидаги бозорда ёнғин содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда 17 ноябрь оқшомида Андижон туманидаги улгуржи озиқ-овқат бозорида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. 

11:21 18 Ноябрь 2020
«INFOLIB-2020” IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги давом этмоқда 

Жорий йилнинг 16 — 20 ноябрь кунлари ўтказилаётган “INFOLIB-2020” IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида Маҳмуд аз-Замахшарий номли Хоразм вилоят ахборот-кутубхона марказида ҳам қатор тадбирлар ташкил этилди. 

11:19 18 Ноябрь 2020
Чирчиқда фуқаронинг уйидан салкам 20 килограмм гиёҳвандлик воситаси топилганди. Тергов нима бўлди?

2020 йилнинг 29 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қора-дори» махсус тезкор тадбир давомида, Чирчиқ шаҳар Маданият кўчасида хонадонларнинг бири текширилганида, 39 ёшли фуқаро Хафиз А., хонадоннинг балконида жойлашган стол тагида, 1 дона уч литр ҳажмли, 2 дона...

11:16 18 Ноябрь 2020
Ўзбек фильми халқаро фестивалда гран-при соҳиби бўлди

Жорий йил 12-17 ноябрь кунлари Ҳамдўстлик мамлакатлари «Москва премьераси» иккинчи халқаро кинофестивали бўлиб ўтди. Унинг якунларига кўра, тўлиқ метражли фильмлар танловида Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» бадиий картинаси бош мукофот — гран-прига сазовор бўлди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги...

11:01 18 Ноябрь 2020
Гулистонда Ўзбекистон — Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди

Гулистон шаҳрида 12-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон — Қозоғистон демаркация қўшма комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

10:57 18 Ноябрь 2020
Дунёда 1 миллион 338 мингдан ортиқ бемор коронавирусдан вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 54 миллион 771 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 324 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 55 миллион 624 мингдан ортиқ...

10:57 18 Ноябрь 2020
Экофаолдан ҳайратланарли тажриба, 2 минг марта фойдаланилган пластик, усмирнинг жасорати – табиятни севувчи уч инсон ҳикояси

Бутунжаҳон ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси (WWF) ҳисоботига кўра, дунёда 2000 йилдан буён ишлаб чиқарилган пластиклар шу давргача ишлаб чиқарилган жамики пластиклардан ҳам кўп.

10:55 18 Ноябрь 2020
Андижондаги деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди. Бир нечта дўконларга зарар етди

Ёнғин 17 ноябрь куни соат 21:34 да вилоятнинг Aндижон туманидаги деҳқон бозорида содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармасининг 9 та ўт ўчириш ва қутқарув бригадалари 3 дақиқада етиб келишди. Соат 22: 00 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 22: 12да...

10:53 18 Ноябрь 2020
Электрон Kundalik учун обуна 30 ноябрдан бошланади. Обуна нархи 9200 сўм

2020/21 ўқув йили бошланишидан олдин Халқ таълими вазирлиги Kundalik тизимига уланган мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига қоғоз кундалик сотиб олмасликлари, унинг ўрнига электрон муқобилига обуна бўлиш лозимлигини маълум қилган эди.

10:51 18 Ноябрь 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер