All

Тошкентдаги Ботаника боғида ёнғин чиқди

Тошкентдаги Ботаника боғи ҳудудида ёнғин келиб чиқди

12:52 16 Май 2021
Велошоссе бўйича Ўзбекистон чемпионлиги кимларга насиб этди?

2007-2008 йилда туғилган кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида эса Муҳриддин Сафаров гуруҳ пойгада 45 км масофага ўтказилган пойгада маррага биринчи бўлиб етиб келди. Никита Еремовга иккинчи, Виталий Бурлаковга учинчи ўрин насиб этди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар...

12:52 16 Май 2021
Дзюдо: Осиё очиқ кубогининг илк кунида ўзбекистонлик полвонлар 12 та медалга сазовор бўлди

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан жами 400 нафардан зиёд ўсмир ва ёшлар иштирок этаётган мусобақанинг биринчи куни енгил вазн тоифасидаги беллашувлар ташкил этилди. Қувонарлиси, дзюдочиларимиз мусобақанинг илк кунида жами 12та медални қўлга киритишди. Жумладан, қизлар ўртасидаги баҳсларида Улбусин Ҳакимова (-44...

12:49 16 Май 2021
Аҳоли қурилиш фирмасидан нега норози? Ёхуд лифт шахталари очиқ хонадонларда яшаётган шайхонтоҳурлик қўшнилар ҳақида

Ҳар бир хонадон эгаси сарфлаган маблағига яраша қулай шароитда яшашни истайди. Аммо Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи Акбар Қаландаров бир неча йилдирки, қўшнилари билан биргаликда ўзи тўлаган ҳақ эвазига барака топмай келмоқда. Уйни сотиб олаётганда пудратчи ташкилотдан қоп-қоп ваъдалар билан қабул...

12:45 16 Май 2021
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада ошади

Юртимизда кейинги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам изчил давом эттирилмоқда. Аҳоли саломатлигини сақлаш борасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган Президентнинг бир қатор ҳужжатлари қабул...

12:34 16 Май 2021
Маҳаллаларнинг ички йўллари таъмирланмоқда

Жорий йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Абдуғани Сангиновнинг Денов тумани аҳолиси билан учрашувида бир қатор таклиф ва ташаббус ҳамда муаммолар илгари сурилган эди. Шулардан бири ҳудуддаги мавжуд маҳаллалар ички йўлларини таъмирлашдир. Айни кунларда туманнинг «Дунётепа», «Остона» маҳалла фуқаролар...

12:32 16 Май 2021
Тошкент вилоятида томорқадан фойдаланиш бўйича водийлик деҳқонлар тажрибаси ўрганиляпти

Хусусан, Қибрай туманидаги «Жарбоши», «Миришкор», «Чинор», «Геофизика», «Дўстлик», «Боғишамол», «Мевазор», Зангиота туманидаги «Чорбоғ, «Жалойир», «Хонободтепа», «Қорасув», «Сохибкор», Ўрта Чирчиқ туманида «Бектемир», «Янгихаёт», Юқори Чирчиқ туманидаги Гулбоғ, Ийкота маҳаллаларида кўргазмали семинарлар ташкил этилди.

12:20 16 Май 2021
Икки нафар солиқ амалдори пора олаётганида қўлга олинди 

ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда шаҳар прокуратураси ва департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси катта инспектори маҳаллий МЧЖ таъсисчисидан 3,5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди.

11:39 16 Май 2021
Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари 2 минг доллар пора билан қўлга тушди

ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси ходимларининг вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари қурилиш ишлари билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан 2 минг АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

11:35 16 Май 2021
Янгиқўрғон туман ҳокимининг ўринбосари 10 гектар ерни 10 минг долларга сотишга уринди

Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида юқори лавозимда ишловчи шахс Чортоқ туманида истиқомат қилувчи хусусий тадбиркорга боғдорчилик билан шуғулланиши учун Янгиқўрғон тумани ҳудудидан 10 гектар ер майдони...

11:15 16 Май 2021
Мамлакатимизда шу пайтгача 92 минг нафардан ошиқ бемор коронавирусдан соғайди

2021 йил 15 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 96670 (+302) нафарни ташкил этмоқда.

10:30 16 Май 2021
Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев вафот этди

08:45 16 Май 2021
Бир мактабнинг 9 нафар битирувчиси муддатидан олдин талаба бўлди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 5-сонли мактабнинг 9 нафар ўқувчиси олий ўқув юртига ўқишга кирди.

23:27 15 Май 2021
Таиландда COVID-19га қарши эмланишдан бош тортганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Таиланднинг Бурирам провинцияси губернатори буйруғига кўра, COVID-19 инфекциясига қарши эмланишдан бош тортиш жиноий жавобгарликка тортилиш учун асос бўлади.

23:19 15 Май 2021
Рамазон рўзаси 300, Шаввол ойининг рўзаси эса 60 кун ҳисобланади — Мусулмонлар идораси

Йил бўйи рўзадор бўлиш мумкинми? Ушбу саволга Мусулмонлар идораси жавоб берди

23:14 15 Май 2021
Глобал иқлим ўзгариши олдини олиш учун қандай чоралар кўриш керак?

Иқлим ўзгариши — XXI асрнинг асосий муаммоларидан бири. Инсониятнинг тараққиётга эришиш йўлида табиатга нисбатан хўжасизларча муносабатда бўлиши атроф-муҳитдаги мувозанатнинг издан чиқишига сабаб бўлмоқда. Иқлим исиши натижасида қор қоплами қисқармоқда, буғланиш кучаймоқда. Қурғоқчиликнинг тез-тез такрорланиши ва жадаллигининг кучайиши қишлоқ хўжалик ишлаб...

23:13 15 Май 2021
Доминика Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатган 137-мамлакат бўлди

Кеча Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Доминика Ҳамдўстлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма баёнот имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

22:52 15 Май 2021
Қамашида одамларнинг қўй-қўзиларни бўғизлаб кетган номаълум ҳайвон ўлдирилди

«Қишлоқда 10 талар қўзини еди биринчи. Бизлар кучук еганми деб, ушлай олмай юргандик. Фуқароларимиздан бирининг ҳовлисига кирганда, ушлаб кеча ҳайвонни ўлдиришибди», – дейди раис.

22:46 15 Май 2021
Хўжаободда текстиль институти очилади

Андижон вилоятининг ҳар бир тумани маълум бир йўналишга ихтисослаштирилган. Жумладан, Булоқбоши туманида саримсоқпиёз ва узумчилик ривожланган бўлса, Қўрғонтепа тумани картошкачиликка мослашган. Асака туманида боғдорчилик бўйича ўзига хом тажриба мактаби яратилди. Қувонарлиси шундаки, ҳудудлар қишлоқ хўжалиги соҳасидан ташқари, саноатга ҳам мослашиб...

22:39 15 Май 2021
Таэквондочиларимиз Амман шаҳрига етиб боришди

Кеча, 14 май эрта тонгда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари Тошкент-Дубай-Амман йўналиши бўйлаб Иорданияга жўнаб кетишганди. Дубайдан Амманга рейс 9 соатдан кейин бўлиши туфайли делегация аъзолари Дубайдаги меҳмонхонага жойлашишди ва маълум вақт давомида ҳордиқ чиқаришди. Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон...

22:29 15 Май 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер