Бир мактабнинг 9 нафар битирувчиси муддатидан олдин талаба бўлди

23:27 15 Май 2021 Жамият
1942 0

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 5-сонли мактабнинг 9 нафар ўқувчиси олий ўқув юртига ўқишга кирди.

Жорий ўқув йилида мазкур мактабни 118 нафари ўқувчи битиради, бугунги кунда уларнинг 25 нафари 5,5 дан 7,5 баллгача бўлган натижалар билан IELTS топширган.

Ўқувчилар кирган олий таълим муассасалари орасида Webster University, TEAM University, MDIS Tashkent, Westminster International University in Tashkent, Полшадаги Vistula University, INHA университети, Тошкентдаги Bucheon университети, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер