All

Латвия Элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Латвия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Михаилс Попковсни қабул қилди.

13:09 27 Июль 2021
«Қарши-Санкт-Петербург» йўналишидаги парвознинг қолдирилганига нима сабаб бўлди?

“Azur Air” авиакомпаниясининг ZF-5044-сонли Боинг-739 самолётида Қарши-Санкт-Петербург йўналишидаги 27.07.2021 йил соат 5.00 да бажарилиши керак бўлган чартер қатновнинг қолдирилгани “Қарши” аэропортидан учиб кетиши керак бўлган йўловчилар эътирозига сабаб бўлди.

12:42 27 Июль 2021
Ўзбекистонга АҚШдан қайси вакцина келтириши маълум бўлди

29 июль куни Ўзбекистонга Америка Қўшма Штатларидан коронавирусга қарши 3 миллион доза вакцина келтирилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

12:07 27 Июль 2021
Фуқароларни криптоактивлар орқали чув туширган мансабдор шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши якунланди

Маълумот учун: Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасида аниқланишича Б.Ғ. 04.01.2019 йилда трейдинг, криптовалюта майнинги, крипто биржалар фаолияти, IT технологиялар доирасидаги юқори даромадли ва бошқа инновацион лойиҳаларга хусусан “Blockchain” технологиялари доирасида криптоактивларга ҳисса қўшиш орқали даромад олиш мақсадида “Bitsimplex” МЧЖни таъсис этиб,...

10:02 27 Июль 2021
«Токио — 2020»: Бобоусмон Батуров ва Шарофиддин Болтабоев ишончли ғалабага эришди

Боксчимиз Бобоусмон Батуров делегациямизнинг бугунги кун дастуридаги илк ғалабасини тақдим қилди. Вакилимиз дастлабки баҳсда доминиканлик рақибига қарши рингга кўтарилди.

09:43 27 Июль 2021
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси 30 июль куни ўтказилади

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган. “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига...

09:33 27 Июль 2021
Янгича ёндашув, ижро ва самара 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган жуда кўп ғоя ва ташаббуслар бугун ўз самараларини беряпти. Хусусан, секторлар бўйича ҳам ана шундай фикр билдириш мумкин. Мазкур ноёб ёндашув муаммолар билан ишлаш, аҳолини уйлантираётган масалаларни ечиш, халқ фаровонлигини оширишда самарали иш бераётган...

07:39 27 Июль 2021
Навоийда сотиш мақсадида олиб кетилаётган 900 килограммга яқин сифатсиз гўшт аниқланди

Навоийда ветеринария-санитария талабларига зид равишда олиб кетилаётган 900 килограммга яқин гўшт маҳсулотлари аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ хабар берди.

03:22 27 Июль 2021
Самарқандда 26 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига уй берилди

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, меҳрибонлик уйларида тарбияланган 10 нафар йигит-қизлар Жомбой туманидаги кўп қаватли уйда ўз хонадонига эга бўлди. Янги уйларни ўз эгаларига топшириш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этиб, ёшларни табриклади. Улар доимо давлатимизнинг эътиборида эканлигини...

03:11 27 Июль 2021
Туғиш ёшидаги аёллар поливитамин темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади

Президентимизнинг «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кичик ёшдаги болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ва болаларни ёд, поливитамин темир ва фолий кислотаси препаратлари билан таъминлаш бўйича бир қатор муҳим...

03:05 27 Июль 2021
АҚШ 2021 йил охирига қадар Ироқдан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетади — ОАВ

Яқин кунларда АҚШ президенти Жо Байден ва Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Қадимий АҚШ аскарлари Ироқдан чиқиб кетишини эълон қилади.

02:48 27 Июль 2021
Афғонистон хавфсизлик кучлари «Толибон» ҳаракатининг бир нечта қўмондонини қўлга олган

Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бир вақтнинг ўзида «Толибон» ҳаракатининг бир нечта қўмондонини ҳибсга олди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

02:46 27 Июль 2021
Шифокорлар коронавирус қурбонларининг янги тоифаси ҳақида огоҳлантирди

Шифокорлар тобора кўпроқ коронавирус қурбонига айланаётган одамларнинг янги тоифаси ҳақида маълум қилди.

02:42 27 Июль 2021
Польшада ҳар тўртинчи педофил руҳоний бўлиб чиқди

Польшада вояга этмаганларга қарши жинсий жиноятларда гумон қилинаётган ҳар тўрт кишидан бири руҳоний бўлиб чиқди. Худди шундай хулосага вояга этмаганларга қарши жинсий жиноятларга қарши кураш бўйича Польша давлат комиссияси томонидан келинди, дея ёзмоқда "Wiadomosci".

02:36 27 Июль 2021
Термиз халқаро савдо маркази ташкил этилмоқда

Термиз халқаро савдо маркази ташкил этилмоқдa

22:22 26 Июль 2021
Текинга берилаётган вакцина текинга келмаяпти — Алишер Қодиров "мажбурий" эмлаш ҳақида

«Миллий тикланиш» ДП фракциясининг бугунги йиғилишида Меҳнат кодексининг 113-моддасига ва «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонуннинг 28-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ташаббус қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда Алишер Қодиров маълум қилди

20:54 26 Июль 2021
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ўктам Умурзоқов вафот этди

Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевич вафот этибди.

20:44 26 Июль 2021
Фарғонада жазирамада очиқ жойда ўтказилган мактаб имтиҳонлари юзасидан изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада имтиҳонлар жазирамада ўтказилгани бўйича эътирозли фикрлар билдирилди. Хабарларга Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги муносабат билдирди

20:21 26 Июль 2021
Туркияга боришни режалаштирган фуқароларга қўшимча талаблар қўйилди

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра сўнгги вақтларда Туркияга сайёҳ бўлиб келиб, маълум бир муддатдан сўнг Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганларнинг COVID-19 тестлари натижалари «ижобий» чиқаётганлар сони кескин ошиб бормоқда.

20:06 26 Июль 2021
Зангиотада дори-дармон захираси етарли — Шифохона директори

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонасида дори воситалари танқислиги кузатилаётгани, шифокорлар томонидан беморлар қўлига дори рецептлари ёзиб бериш ҳолатлари учраётгани ҳақида турли асоссиз ва нотўғри маълумотлар тарқалди. Айтиш мумкинки, бу хабарлар кенг жамоатчиликнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди

19:07 26 Июль 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер