Польшада ҳар тўртинчи педофил руҳоний бўлиб чиқди

02:36 27 Июль 2021 Дунё
1961 0

Польшада вояга этмаганларга қарши жинсий жиноятларда гумон қилинаётган ҳар тўрт кишидан бири руҳоний бўлиб чиқди. Худди шундай хулосага вояга этмаганларга қарши жинсий жиноятларга қарши кураш бўйича Польша давлат комиссияси томонидан келинди, дея ёзмоқда "Wiadomosci".

Бундай жиноятларнинг учдан биридан кўпроғида (35,6 фоиз) боланинг қариндошлари томонидан содир этилган. Бунда черков хизматчилари тахминан 30 фоизни ташкил этган.

2019 йилда ташкил этилган комиссия томонидан ўтган йиллар давомида 349 иш кўриб чиқилган. Ушбу жиноятларнинг юзга яқини руҳонийлар томонидан содир этилгани гумон қилинмоқда. Кўриб чиқилган барча ишларнинг 55 таси прокуратурага ўтказилган.

Статистик маълумотларни келтирган ўша ҳисоботда комиссия аъзолари бундай ишлар билан шуғулланадиган махсус болалар адвокати институтини яратишни таклиф қилмоқдалар.

Аввалроқ, шундай тадқиқот натижалари Францияда маълум бўлган. Унга кўра, 1950 йиллардан бери руҳонийлар томонидан жинсий таҳқирлашнинг 10 мингга яқин ҳолати аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер