Афғонистон хавфсизлик кучлари «Толибон» ҳаракатининг бир нечта қўмондонини қўлга олган

02:46 27 Июль 2021 Дунё
2093 0

Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бир вақтнинг ўзида «Толибон» ҳаракатининг бир нечта қўмондонини ҳибсга олди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Ҳибсга олишлар Кобул ва Гор провинциялари ҳудудида аксилтеррор операциялари пайтида юз берган. Вазирлик маълумотларига кўра, хавфсизлик кучлари аҳоли пунктларини боғлайдиган автомагистрални бошқариш, ҳужумларни уюштириш учун масъул бўлган «Толибон» қўмондони Муҳаммад Жанни ҳам қўлга олган. Яна бир қанча толиблар йўқ қилинган.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги катта йўл бўйидаги қишлоқларни озод қилиш ва радикал ҳаракат аъзолари томонидан йўлларда ўрнатилган танкка қарши бешта мина зарарсизлантирилгани ҳақида хабар берди.

Афғонистондаги вазият АҚШ ва НАТО жорий йилнинг 1 май куни Афғонистон ҳудудларидан ўз қўшинларини расмий равишда олиб чиқишни бошлаганидан сўнг кескинлашди.

8 июль куни АҚШ президенти Жо Байден АҚШ армияси Афғонистонни 31 августгача тўлиқ тарк этишини маълум қилди. Унга кўра, АҚШ Афғонистонда дипломатик иштирокини сақлаб қолади ва мамлакатдаги вазиятни яхшилашга интилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер