All

Дунёдаги энг қиммат почта маркаси аукционга қўйилди

Маълумотларга қараганда, ундан биринчи бўлиб 1856 йилда Буюк Британия Гвианасида фойдаланилган.

20:06 30 Июль 2021
Омбудсман «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга амалий ёрдам кўрсатилишига эришди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани, Боғаро маҳалласида яшовчи фуқародан яшаш шароити оғирлиги сабаб фарзандларини «Ёшлар дафтари»га киритиш ҳамда қизи ва набираларининг боқувчиси бўлмагани сабабли уй-жойини таъмирлашда ёрдам сўраган.

19:10 30 Июль 2021
«Туронбанк» АТБ қўшимча акциялар чиқаради

«Туронбанк» АТБ Кенгашининг 2021 йил 27 июлдаги К-50-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган «Туронбанк» АТБнинг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарори 2021 йил 30 июлда Р0496-25-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қилади.

19:05 30 Июль 2021
Қаршида "Нексия" ёниб кетди

Жорий йилнинг 30 июль куни соат 10:45 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчасида "Нексия" русумли автомобилда ёнғин юзага келган, деб хабар берди ЙҲХББ.

18:29 30 Июль 2021
Мактабларда директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффоф ўтказиляптими?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар Халқ таълими вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги фармонига асосан Қашқадарё вилояти халқ таълими тизимида вакант мактаб...

18:19 30 Июль 2021
Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан республикадаги барча олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.

18:17 30 Июль 2021
Жиззахда адвокат пора олаётган вақтда ушланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида «Микрокредитбанк» АТБ Жиззах вилояти Дўстлик тумани филиали мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида айбланаётган фуқаро «Ш.М»нинг адвокати «Н.П» Дўстлик туман судидаги танишлари орқали енгил жазо...

18:11 30 Июль 2021
Сенат ўн еттинчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни якунланди

Хабар берилганидек, бугун, 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Парламент юқори палатасининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри намойиш этилган ушбу ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

17:28 30 Июль 2021
«Самосуд» қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ!

Ижтимоий тармоқлар орқали «Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги «Қизилсой»да чўмилган аёл «самосуд» қилинди» сарлавҳаси остида видеороликлар тарқалиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу видеодаги аёлни шафқатсизларча дўппослаётган «аёл» ва уни видео тасвирга олаётган «эркак»нинг оиладаги, жамиятдаги ўрни қандай бўлиши мумкин? Уларни аёл...

17:25 30 Июль 2021
Роксана Худоёрова ҳам Олимпиада билан хайрлашди

Саралашнинг «А» гуруҳида иштирок этган ҳамюртимиз Роксана Худоёрованинг 3 уринишдан энг яхши кўрсаткичи 13.02 метрни ташкил этди. Бу натижа унга финал дастурига йўл олиш учун камлик қилди. Финалга йўл олган энг паст кўрсаткич эгасининг натижаси эса 14.21 метрни ташкил этмоқда.

17:03 30 Июль 2021
Коронавирус инфекциясига қарши вакциналар кимларга мумкин эмас? — долзарб саволларга аниқ жавоблар

Бундай ҳолатларда патронаж ҳамширалари вакцина олганларни кейинги 3 кун давомида хабар олиши жараёнларида сизда кузатилаётган ҳолатларни аниқ ва тўлиқ айтишингиз керак.

16:52 30 Июль 2021
Тошкент шаҳридаги 3,7 млрд. сўмлик 4 та объект тендер ғолиблари аниқланмасдан қурилиш бошланган ва битказилган

Тошкент шаҳридаги 4 та объектда 3,7 млрд. сўмлик, шундан 2,8 млрд. сўмлик Ободонлаштириш бошқармаси, 611 млн. сўмлик олий таълим, 200 млн. сўмлик халқ таълими тизимида жорий таъмирлаш ва қурилиш ишлари танлов ғолиблари аниқланмасдан туриб бошлаб юборилганлиги ёки аллақачон тамомланганлиги аниқланди.

16:46 30 Июль 2021
1 августдан нималар ўзгаради?

Янги типдаги давлат рақами белгилари билан қайта рўйхатдан ўтказилмаган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

16:43 30 Июль 2021
Ўзбекистонлик сузувчи Наталья Критинина учун ҳам «Токио — 2020» якунланди

50 метрга сузиш дастурида иштирок этган Критинина 26.93 сония натижа қайд этди. Бу олтинчи саралаш гуруҳи вакиллари орасидаги энг паст кўрсаткич. Қолган гуруҳлардаги 16 нафар иштирокчи аллақачон ушбу кўрсаткични яхшилаб бўлди. Шундай экан, вакиламиз ярим финалга йўл ололмади ва ушбу...

15:55 30 Июль 2021
Ўтказилаётган тиббий хатлов натижаларига юзаки қарамасдан ишни самарали ташкил қилиш керак — Т.Норбоева

– Соғлиқни сақлаш ходимлари жойларда уйма-уй юриб, аҳолининг кўпроқ кайси касалликлар билан оғриётганини аниқланиши керак, – деди Сенат раиси. – Тиббиёт хизмат соҳасидаги кўплаб муаммолар аслида жойлардаги ўрганишларни пайтида олиб борилмагани туфайли келиб чиқмоқда. Шу орқали ҳудудларда кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг...

15:48 30 Июль 2021
Ўзбекистонда журналистлик фаолиятни ҳимоя қилишга масъул давлат органлари ва уларнинг ваколатлари аниқ белгиланмаган

Шунингдек, «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда журналистлик фаолиятининг замонавий йўналишларига оид (медиамаркетинг ва бошқалар) тушунчаларнинг ҳуқуқий таърифи белгиланмаган. Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилишга масъул бўлган ваколатли давлат органлари ва уларнинг ваколатлари аниқ белгиланмаган.

15:43 30 Июль 2021
Таржима санъатидан — нафис дипломатия сари

Тарихдан маълумки, буюк аждодларимиз юртимиз довруғини бутун дунёга ёйган. Ўрта асрлардан буён Ғарб мамлакатларида эл-юртимиз тарихи ва маданияти, тили ва адабиёти, бор қадимий ва бой маънавий меросимиз чуқур ўрганиб келинган.

15:32 30 Июль 2021
10 йиллаб сарсон бўлаётган битирувчилар. Ёхуд диплом беришдаги сунъий тўсиқлар қачон олиб ташланади? — ХДП муаммога жиддий муносабат билдирди

Афсуски, ушбу жараёнга ва бу каби саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сукут сақлашдан бошқа жавоб бергани йўқ. Битирувчиларнинг дипломини босиб турган 32 та университет ва институтлар маъмурияти ҳам оғзига талқон солиб олган. Шамол бўлмаса дарахтнинг шохи қимирламайди. Демак,...

15:05 30 Июль 2021
Бекмурод Олтибоев Олимпиадани 7-ўринда якунлади. Аммо дзюдочиларимизда ҳали яна медал олиш учун имкон бор

Токио — 2020 Олимпия ўйинларининг дзюдо бўйича яккалик беллашувлари вакилларимиз учун ўз поёнига етди. Энг оғир вазн тоифасида кечган баҳсда Бекмурод Олтибоев юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

14:57 30 Июль 2021
Навоийда МИБ эҳтиёжманд фуқароларга 7 млрд. сўм ундириб берди

Мулкий ундирувларга оид ижро ишлари бўйича давлат фойдасига 72,4 млрд., юридик шахслар фойдасига 144,5 млрд., жисмоний шахслар фойдасига 14,8 млрд. сўм пул маблағлари ундирилган, деб хабар берди МИБ ахборот хизмати.

14:52 30 Июль 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер