All

Яна антирекорд: бир кунда 897 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 29 июль куни пандемия бошидан бери антирекорд янглиланди — 897 киши коронавирусга чалинди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони 128 403 нафарга етди.

10:22 30 Июль 2021
Ўзбекистонга АҚШдан коронавирусга қарши 3 млн дозадан ортиқ Модерна вакцинаси келтирилди

Ўзбекистонга коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Вакцина АҚШ томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX дастури доирасида ажратилган бўлиб, айни шу сонияларда махсус ҳаво қатнови воситасида АҚШнинг Алабама штатидан юртимизга етказиб берилди

10:15 30 Июль 2021
Андижон, Наманган... Газ ёқилғисида ҳаракатланадиган транспортлар қайси вилоятлар энг кўп?

2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси» доирасида жамоат транспортининг камида 50 фоизини газ-баллон ёқилғи, электр ва бошқа муқобил ёқилғи турларига ўтказиш бўйича алоҳида вазифалар белгиланган.

01:29 30 Июль 2021
Ўзбекистондаги вакциналар бир-биридан нимаси билан фарқланади?

Биз олаётган вакциналар бир-биридан нимаси билан фарқланади? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов брифинг давомида жавоб берди.

01:25 30 Июль 2021
Тошкент ислом институтида ўтказилган қабул имтиҳонларининг мандат натижаси эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти кундузги таълим йўналиши бўйича 2021-2022 ўқув йили учун Араб тили, Ақоид-фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан ўтказилган қабул имтиҳонлари мандат натижаси эълон қилинди.

01:15 30 Июль 2021
Шомуродов «Рома»да йилига қанча маош олиши маълум бўлди

Рим клуби 26 ёшли футболчимизга бир мавсумда 2 миллион евро миқдорида маош тўлайди.

01:08 30 Июль 2021
Тошкентда Италиянинг Пиза университетининг филиали очилади

Ўзбекистонда Геология фанлари университети ташкил этилди. Президент геология соҳасида кадрлар тайёрлаш масаласига тўхталди

01:04 30 Июль 2021
Ўзбекистон 6 ойда қанча мева-сабзавот экспорт қилгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида қиймати 402,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 716,7 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган

00:56 30 Июль 2021
Тошкентда янги автобус йўналиши ташкил этилади

2021 йил 1 августдан 7-сонли автобус йўналиши ташкил этилмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» Матбуот хизмати хабар берди.

00:51 30 Июль 2021
Сурхондарёда профилактика инспектори ёрдамчилари фуқарони уриб, унинг ўлимига сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда Денов туманида яшаган Ҳасан Хушматовни ички ишлар ходимлари мажбурлаб идорага олиб кетиб, ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани ҳақида хабарлар юзасидан Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов изоҳ берди.

00:17 30 Июль 2021
Президент тавсияси билан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси ЎзМУга грант асосида қабул қилинди

21-сонли Меҳрибонлик уйига Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Мажидов, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброхим Юлдашев, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари полковник Мамиржон Ғаниевлар ташриф буюрди.

00:12 30 Июль 2021
Гўшт 45 мингдан 80 минг сўмгача: Бозорлардаги нарх-наво эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

00:06 30 Июль 2021
Қибрайда бир хонадоннинг тўрт аъзоси ва ёлланма ишчи ўлдириб кетилди

Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманида 5 нафар шахс қасддан ўлдирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилоят прокуратураси расмий баёнот берди

23:42 29 Июль 2021
Деновда профилактика инспектори ёрдамчилари фуқарони уриб ўлдириб қўйишди. Улар қамоққа олинган

Шунга асосан, туман ИИО ФМБ профилактика инспектори ва унинг икки нафар ёрдамчиси Ҳ.Хушматовнинг хонадонига келишган ва уни автомашинага ўтказиб, туман ИИБга олиб кетишган. Йўлда профилактика инспекторининг ёрдамчилари Ҳ.Хушматовни бир неча бор уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда Ҳ.Хушматов 11 июль куни...

22:56 29 Июль 2021
Ўзбекистонда Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришда Япония тажрибасидан фойдаланилади

Тоциаки Эндо Ўзбекистон томонини Токио-2020 олимпиадасида таэквондо бўйича қўлга киритилган биринчи олтин медаль билан самимий табриклади. У ўзбекистонлик спортчиларнинг барча спорт турлари, айниқса бокс ва дзюдо бўйича жисмоний тайёргарлигини юқори баҳолаб, делегациямизнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштироки учун уларни...

22:50 29 Июль 2021
Стефано Риччининг коллекциясида Ўзбекистоннинг байроқ ва гербига нисбатан ҳурматсизлик қилинган — Адлия вазирлиги

Уларда таъкидланишича, яъни Стефано Риччи томонидан яратилган оёқ кийимларида Ўзбекистон герби ва байроғини тасвирланган.

20:40 29 Июль 2021
Куч ишлатар тизимда ишлаш фақат куч ишлатиш кераклигини англатмайди — депутат

Афсуски, ИИБ ходимларининг фуқароларни қийноққа солиши ортидан уларнинг вафот этиши билан боғлиқ ҳолат ягона эмас. Бундай фожиали воқеалар Андижонда, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида ҳам кузатилган ва тасдиғини топган. Демак, тизим тасодифий ишга қабул қилинган куч ишлатар ходимлардан холи эмас..

19:21 29 Июль 2021
Омбудсман ходимларининг судда кузатувчи сифатида иштирок этишини сўраб ёзган мурожаатлари сони ошиб бормоқда — Феруза ЭШМАТОВА

Жорий йил 29 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2021 йилнинг биринчи ярим йилликдаги...

19:15 29 Июль 2021
Абитуриентларга рухсатномаларни бериш 1 августдан бошланади

«2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиш мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш 2021 йил 1 август санасидан бошланишини маълум қиламиз» дейилади ДТМ хабарида.

18:52 29 Июль 2021
ЕХҲТ Ўзбекистонда диний бағрикенгликни таъминлаш борасидаги ислоҳотларни юксак баҳолади

Ўзбекистоннинг динлараро, маданиятлараро, конфессиялараро ҳамжиҳатликни таъминлаш ва камситишга қарши курашиш бўйича халқаро ташаббуслари алоҳида қайд этилди. Швеция махсус вакиллари БМТнинг Ўзбекистон ташаббуси билан 2018 йил 12 декабрь куни қабул қилинган «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюцияси аҳамиятини эътироф этди.

18:44 29 Июль 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер