Қаршида "Нексия" ёниб кетди
Жорий йилнинг 30 июль куни соат 10:45 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчасида "Нексия" русумли автомобилда ёнғин юзага келган, деб хабар берди ЙҲХББ.
Ҳайдовчи автомобилни тўхтатган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижасида куйиш тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилга зарар етган.
Ҳодиса юзасидан шаҳар ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг