Роксана Худоёрова ҳам Олимпиада билан хайрлашди
Бугундан Токио-2020 доирасида енгил атлетика баҳслари бошланди. Унда вакилларимиз орасида биринчи бўлиб уч ҳатлаб сакраш дастуридаги вакиламиз иштирок этди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Саралашнинг «А» гуруҳида иштирок этган ҳамюртимиз Роксана Худоёрованинг 3 уринишдан энг яхши кўрсаткичи 13.02 метрни ташкил этди. Бу натижа унга финал дастурига йўл олиш учун камлик қилди. Финалга йўл олган энг паст кўрсаткич эгасининг натижаси эса 14.21 метрни ташкил этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг