All

Ўзбекистондаги давлат ОТМларида ўқишни кўчириш ҳақида маълумот берилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ваколатидаги талабалар ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтказилган аризалар (мос ва турдош йўналишлар бўйича) вазирлик комиссияси томонидан кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

16:28 04 Сентябр 2021
Италия томони нима учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди?

Минтақавий хавфсизлик масалалари, хусусан, Афғонистондаги вазият кўриб чиқилди. Италия томони Европа мамлакатлари ва бошқа давлатлар фуқароларини эвакуация қилиш жараёнини ташкил этишда кўрсатилган салмоқли ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди. Томонлар Афғонистон йўналишидаги алоқаларни, шу жумладан, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек...

16:19 04 Сентябр 2021
Телеграмдаги «сирли сўзлашув ва тасвир»ларни тарқатмаслик эвазига 200 доллар олган 20 ёшли йигит қўлга олинди

2021 йил 30 август куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2004 йилда туғилган қиз ариза билан мурожаат қилиб, таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган бола у билан танишиб, телеграм ижтимоий тармоқларида сир сақланиши лозим бўлган сўзлашувлар ва видеоёзувларни тарқатиб юборишини айтиб,...

16:14 04 Сентябр 2021
Ўзбекистон делегацияси МДҲ ўйинларининг илк кунида 5 та медални қўлга киритди

Эътиборлиси, шоҳсупага кўтарилган барча спортчиларимиз юнон-рум кураши усталари бўлди. Муроджон Алимжонов (-77 кг) ва Муҳаммадқодир Расулов (-82 кг) кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Аброр Отабоев (-63 кг), Жамол Жумабоев (-72 кг) ва Темурбек Насимов (-130 кг) бронза медалини қўлга киритишди.

16:08 04 Сентябр 2021
Мактабларга оқ ва очиқ рангли миллий рўмол ҳамда дўппида бориш мумкин

Миллий қадриятларимизни инобатга олган ҳолда қизларимиз учун истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонидан ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилади. 

16:03 04 Сентябр 2021
Мактабларда янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади, вақтинча ёпилган мактаблар учун теледарслар ҳам йўлга қўйилади

Халқ таълими вазирлиги 6 сентябрдан дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланишини маълум қилди.

15:58 04 Сентябр 2021
«АрМИ-2021»: «Мерганлар марраси»да Ўзбекистон жамоаси Россия ва Беларусни ортда қолдирди

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Россия ва Беларусдан келган жамоаларни ортда қолдириб, мусобақанинг фахрли иккинчи ўринини қўлга киритди. Биринчи ўрин мезбон — Ветнам жамоасига насиб этди.

07:44 04 Сентябр 2021
«АрМИ-2021»: «Эльбрус ҳалқаси» Ўзбекистон жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллади

«Эльбрус ҳалқаси» мусобақаси турли вазифаларни жамлаган 15 та махсус вазифани ўз ичига олади. Мусобақада Хитой, Россия, Покистон, Қозоғистон, Арманистон, Абхазия, Жанубий Осетия, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий альпинистлар жамоалари таркибида 90 дан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этди.

07:41 04 Сентябр 2021
4 йилда 2,5 млн.дан ортиқ доимий иш ўрни яратилган

«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, Ҳаракатлар стратегияси доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, 2017-2020 йилларда 2,5 млн.дан ортиқ муносиб меҳнат шароитларига эга бўлган доимий иш ўринлари яратилган. Жумладан;

07:37 04 Сентябр 2021
Нурхон Қурбонова Паралимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди

Пара-енгил атлетика бўйича Ф54 тоифасида аёллар ўртасида найза улоқтириш баҳсларидан хушхабар. Унда қатнашган ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова кумуш медалга сазовор бўлди.Бу ҳақда МОҚ хабар берди.

07:32 04 Сентябр 2021
Кобул аэропорти Қатар ва Туркия кўмагида ўз ишини қайта тиклайди

«Кобул аэропорти Қатар ва Туркия томонидан кўрсатиладиган 30 миллион долларлик молиявий кўмакдан кейин яқин икки кундан сўнг ўз ишини бошлайди», - дея «Толибон»  вакили Шер Муҳаммад Аббос Станекзой сўзларидан иқтибос келтирган телеканал.

07:26 04 Сентябр 2021
Сервер Ибрагимов 1-ўрин билан финалга йўл олди

Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 539 очко билан биринчи ўринни эгаллади ва финалга йўлланмани қўлга киритди. Ибрагимов иштирокидаги финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 08:15 да бошланади.

07:19 04 Сентябр 2021
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Ҳозирги кунга қадар банк томонидан молиялаштирилувчи жами 2,5 миллиард доллардан ортиқ бўлган 30 та йирик инвестиция лойиҳаси маъқулланган. Улар доирасида мактаблар, арзон уй-жойлар, автомобиль йўллари, электр ва ичимлик суви тармоқлари қурилиб, соғлиқни сақлаш муассасалари замонавий жиҳозланган. Шу жиҳатдан, Ислом тараққиёт...

07:17 04 Сентябр 2021
Қарши шаҳрида республикада биринчилардан бўлиб, Маънавият маскани очилди

Қарши шаҳрида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан мамлакатимизда биринчилардан бўлиб, замонавий ва барча қулайликларга эга Маънавият маскани биноси фойдаланишга топширилди.

21:55 03 Сентябр 2021
Эртага Қозонда биринчи МДҲ ўйинлари очилади, бугун Ўзбекистон спорт делегациясининг яна бир гуруҳи Россияга жўнаб кетди

Биринчи МДҲ ўйинларида спортнинг 17 тури бўйича 1 500 нафарга яқин спортчи 182 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришади. Мусобақаларни бевосита бошқариб бориш учун 400 нафар атрофида ҳакамлар жалб қилинган бўлса, 1 000 нафардан зиёд волонтёрлар МДҲ ўйинлари иштирокчиларига...

21:45 03 Сентябр 2021
ИТБ электрон тўлов платформасини ишга туширди

Ислом тараққиёт банки Бошқарув кенгашининг Тошкентда ўтказилаётган 46 йиллик йиғилиши доирасида молиявий самарадорликни оширишга қаратилган янги платформани жорий этиш масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

21:00 03 Сентябр 2021
Ички ишлар ходимига боши билан зарба бериб шикаст етказган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Интернет тармоғида фуқаролар ва ички ишлар органлари ходимлари иштирокидаги ҳолат видеоси тарқалди. Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

20:56 03 Сентябр 2021
Сирдарёлик меҳнат фахрийлари, фаоллар, ижодкорлар ва ёшлар «Янги Ўзбекистон» боғини томоша қилдилар

— «Янги Ўзбекистон» боғини ҳақиқий мўъжиза деса бўлади, -дейди Гулистон шаҳрилик меҳнат фахрийси Нуриддин Латипов.- Масалан, жуда қисқа вақт – атиги бир неча ой ичида шундай улкан боғ яратилишининг ўзиёқ кишини ҳайратга солади. Боғбонларнинг айтишича, эзгу ният билан ўтқазилган кўчатларнинг...

19:55 03 Сентябр 2021
Ота-оналарнинг бир қисми нега бошларини чангаллаб қоляпти? Болалар-чи? — "Адолат" СДП вакили таълим тизимидаги айрим жиддий хатолар ҳақида фикр билдирди  

Коррупция – мудҳиш иллат, айниқса у таълим тизимини ўз чангалига олса, икки карра фалокат. Яқин-яқингача коллежу университетлар у ёқда турсин, боғча-мактабга кириш ҳам «қистир-қистир»ларсиз битмас эди. Айниқса, шаҳарда донг таратган «престиж» боғча ва мактаблар фақат «каттакон»ларнинг болаларини «юқори»дан қўнғироқ асосида...

19:42 03 Сентябр 2021
"Машъал" бош мураббийининг кўкрагига мушт туширган "Металлург" бошлиғи футболдан 1 йилга четлатилди

Coca-Cola Суперлига 16-тури доирасидаги «Металлург» – «Машъал» учрашуви якунидан сўнг «Металлург» жамоаси расмий вакили Шавкат Саидов ўзини нопрофессионал тутган ҳолда, агрессивлик билан «Машъал» бош мураббийи Александр Хомяковнинг кўкрак қисмига мушт билан зарба берди. Мазкур хунук ҳолат кенг жамоатчиликнинг жиддий эътирозларига...

19:24 03 Сентябр 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер