Сервер Ибрагимов 1-ўрин билан финалга йўл олди
Бироз аввал пара-ўқ отишнинг 50 метр масофадан тўппончадан отиш йўналиши бўйича саралаш баҳслари якунланди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 539 очко билан биринчи ўринни эгаллади ва финалга йўлланмани қўлга киритди. Ибрагимов иштирокидаги финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 08:15 да бошланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг