All

ИИВ Академияси бошлиғига ўринбосарлар тайинланди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Академияси ахборот хизмати хабар берди.

18:52 03 Сентябр 2021
Аҳолини рўйхатга олиш — муҳим тадбир

Рўйхатга олиш муҳим тадбири республикамиз аҳолисининг нуфузини аниқлайди. Уларнинг ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, маълумоти, касби, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, бандлиги ва ишсизлиги, даромад манбалари кабилар бўйича батафсил маълумот тўпланади. Бу аҳоли жон бошига тўғри келадиган...

18:42 03 Сентябр 2021
«Тошкент — Термиз — Тошкент» йўналиши бўйича қўшимча авиарейс амалга оширилади

«Uzbekistan Airways» АЖ 5 сентябрь куни Тошкент – Термиз – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча парвозни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

17:40 03 Сентябр 2021
«Новза масжиди олдида Жума намозига келганлар жаримага тортилмоқда» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган «Новза» масжидига жума намозига келган айрим фуқаролар бошқарувида бўлган автомобилни Бунёдкор шоҳ кўчасига қатнов қисми четига параллель равишда 3 қатор тарзда қўйиб, ўзлари масжидга киришган. Мазкур масжид атрофида ҳаракат...

17:32 03 Сентябр 2021
Ўзбекистонлик айрим талабалар учун "практика"ни элчихона, консулхона ва халқаро ташкилотларда ўташ имконияти яратилади 

Ҳукумат қарори (551-сон, 31.08.2021 й.) билан Олий таълим муассасаларида халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

17:00 03 Сентябр 2021
Ўрта чирчиқлик онахоннинг фарзанди эмлангандан сўнг вафот этгани юзасидан қилган мурожаати назоратга олинди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёл Т.Қ.нинг мурожаати тарқалди. Унда фуқаро фарзанди С.Қ.нинг тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида айтади.

16:32 03 Сентябр 2021
Мандат натижаларини қандай билса бўлади? — 6 та усул

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги батафсил маълумот берди. Унга кўра, танлов натижаларини 6 хил усул билан билиб олиш мумкин. 

15:39 03 Сентябр 2021
Истиқлол байрамига мос ва муносиб саъй-ҳаракатлар

​​​​​​​Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами барча ҳудудларда бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам юқори кайфиятда давом этяпти. Аслида бизнинг ҳар кунимиз байрамга тенг. Чунки юртимизда тинчлик-хотиржамлик, осойишталик ҳукум сурмоқда.

15:08 03 Сентябр 2021
Aбитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига: мандат натижалари бугун эълон қилинади(жадвал)

"Мамнуният билан шуни маълум қиламизки, 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 3 сентябрь куни эълон қилинади.

15:07 03 Сентябр 2021
Жонли эфир пайтида тоби қочган «Ёшлар» телеканали бошловчисининг аҳволи қониқарли

"Ижтимоий тармоқларда «Ёшлар» телеканали бошловчиси Заҳрохон Қиличеванинг жонли эфир пайтида тоби қочгани ҳақидаги видеолар оммалашмоқда. Ҳақиқатан ҳам, жонли эфир пайтида бошловчи ўзини ёмон ҳис қилган. Натижада ижодий гуруҳ трансляцияни тўхтатишга мажбур бўлган. Заҳро Қиличевага эса зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган....

14:49 03 Сентябр 2021
Ўзбекистон Президентининг ислоҳотлари икки томонлама муносабатларимизда янги саҳифалар очди — Буюк Британия вазири

— Барча ўзбекистонликларни мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклаш мен учун катта шарафдир. Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенг кўламли ўзгаришлар дастури туфайли мамлакатнинг ислоҳотлар йўлидаги тараққиёти жадаллашди. Бу Буюк Британия ва Ўзбекистон муносабатларида янги саҳифани очди.

13:52 03 Сентябр 2021
2050 йилга келиб Сирдарё ва Амударё ҳавзаларида сув ресурслари қанчага камайиб кетиши кутилмоқда?

Минтақадаги давлатлар сув ресурсларидан фойдаланишни мувофиқлаштирилмаслиги туфайли ҳар йили камида $1,75 млрд йўқотади.

13:35 03 Сентябр 2021
Наманганда йўлни кесиб ўтаётган аёл ЙТҲ қурбони бўлди

2021 йил 28 август куни соат 21:15 ларда, Поп-Исковут йўлининг 3 км.да, Поп тумани Исковут МФЙ ҳудудида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Некcия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Поп туманида яшаган,...

13:16 03 Сентябр 2021
"Халқ сўзи" мухбири хабар қилади: Тоғли Қорабоғ. Вайрон бўлган шаҳарлар қайта тикланмоқда

«Халқ сўзи» мухбири Дилшод Каримов Озарбайжонда бўлиб турибди.

12:48 03 Сентябр 2021
Навоийда ишга жойлаштириш учун ҳамширадан 7 млн. сўм олган фирибгар шифокор ушланди

«Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас» деганларидек, шифокор аввал ўзи билан бирга ишлаган ҳамшира М.Тни кўриб қолиб иш ўрни тавсия қилди. Гарчи ишга жойлаштиришда ваколати бўлмаса-да янгидан ишга тушган туғруқхонага танишлари орқали ишга киритиб қўйишини айтди. Бунинг учун 7 млн сўм пул...

11:59 03 Сентябр 2021
Фарғонада қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган 14 ёшли «Ласетти» ҳайдовчиси тўхтатилди

Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган тунги рейд давомида «Ласетти» русумли автомобиль ҳайдовчисига ЙПХ ходими томонидан тўхташ ишораси берилганда, ҳайдовчи тўхтамасдан, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатда давом этган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи тўхтатилган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

11:44 03 Сентябр 2021
АҚШда рўй берган сув тошқинлари 46 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Маҳаллий телеканалларда сув остида қолган кўчалар, тошиб кетган қирғоқлар, сув кириб келган уйлар, автобуслар намойиш этилмоқда.

11:31 03 Сентябр 2021
Нидерландияда фаст-фудларни тақиқлаш бўйича ҳаракатлар бошланди

Гап Амстердам, Гаага, Роттердам, Утрехт ва Эде шаҳарлар ҳақида кетмоқда. Ушбу ҳудудлар раҳбарлари мамлакатнинг соғлиқни сақлаш, фаровонлик ва спорт бўйича давлат котиби Пол Блокхейсга шу бўйича расмий хат йўллашган. Унда фаст-фуд ресторанлари сони ошишини тўхтатиш сўралган.

11:08 03 Сентябр 2021
Қашқадарёда дунёга келган уч эгизакка Зироатхон, Шаҳнозахон ва Саидахон деб исм қўйилди

Яккабоғ тумани Ғозлиқ маҳалла фуқаролар йиғини, Қўтонтепа қишлоғилик Муслимбек Ҳазратов ҳамда Навбаҳор Душаева оиласида дунёга келган уч эгизакка Президентимиз оиласига ҳавас қилишиб, Зироатхон, Шаҳнозахон ва Саидахон исмларини қўйишди.

10:42 03 Сентябр 2021
Ўзбекистонда 2 миллион нафарга яқин аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

2 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 142 479 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

10:36 03 Сентябр 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер