All

«Қозон — 2021»:  пневматик ўқ отиш бўйича олтин — Ўзбекистонда!

6 сентябрь куни Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган Биринчи МДҲ ўйинлари доирасида пневматик ўқ отиш бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

21:38 06 Сентябр 2021
Биринчи МДҲ ўйинлари: Ўзбекистон кураш бўйича 8 та медални қўлга киритди

Финал мусобақалари якунига кўра, Ўзбекистон жамоаси 3 та кумуш ва 5 та бронза медални қўлга киритишди.

21:36 06 Сентябр 2021
Президент фармацевтика тармоғидаги лойиҳалар билан танишди

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 майдаги фармонига мувофиқ, Нукус, Зомин, Косонсой, Сирдарё, Бойсун, Бўстонлиқ ва Паркентда фармацевтикага ихтисослашган эркин иқтисодий зоналар ташкил этилган эди. Ўша йили 7 ноябрдаги фармонга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тузилди. Доривор...

21:25 06 Сентябр 2021
Сурхондарё аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича яна бир йирик лойиҳага киришилди. Манба — Тўполанг

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги биносида «Сурхондарё вилояти аҳолисининг ичимлик сув таъминотини «Тўполанг» сув омбори манбалари ҳисобига яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда қатнашган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари О. Раматов ушбу лойиҳанинг аҳамияти, лойиҳа...

20:36 06 Сентябр 2021
Наманган Давлат университетида тиббиёт факультети очилди

Бугун янги ташкил этилган факультетда ҳам ўқув йили тантанали равишда бошланди. Бу ерда 2021-2022 ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича даволаш иши ва педиатрия иши йўналишларига 25 тадан жами 50 та ўрин ажратилган бўлиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ёшлар...

20:28 06 Сентябр 2021
Ўзбекистон элчиси Грузия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Грузиядаги элчиси (қароргоҳи - Боку шаҳрида) Баҳром Ашрафхонов Грузия Президенти Саломе Зурабишвилига ишонч ёрлиқларини топширди.

20:26 06 Сентябр 2021
Ўзбекистонда етиштирилган 1,5 тонна узум илк маротаба Малайзияга етказиб берилди

Малайзия бозорида ўзбек маҳсулотларига бўлган қизиқишни ошириш учун юклар самарали маркетинг ҳаракати ҳисобланган «Sweet Grapes from Uzbekistan» ёрлиғи остида қадоқланди.

20:25 06 Сентябр 2021
Ўзбекистон ва Буюк Британия ТИВ раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Буюк Британия ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича вазири Доминик Рааб ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

20:22 06 Сентябр 2021
Ўзбекистон январь-июль ойларида қанча банан импорт қилгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 7 та хорижий давлатдан 35,6 минг тонна банан импорт қилган.

20:18 06 Сентябр 2021
Ўзбекистон 40 та давлатга қарийб 35 минг тонна узум экспорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 40 та хорижий давлатга қиймати 33,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 35 минг тонна узум экспорт қилган.

20:14 06 Сентябр 2021
Хоразмда канализация қувурига тушган уч киши газдан заҳарланиб вафот этди

Аниқланишича, фуқаролар Х.Шукуруллоев, О.Курбанов ва Ш.Курбановлар Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, “Орзу” маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйлардан чиққан канализация сувларини ҳайдаб чиқариш учун мўлжалланган канализация камерасига тушишганида, камера ичида тўпланиб қолган заҳарли газдан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этишган.

20:08 06 Сентябр 2021
Янги метро поездлари ишга туширилди

Янги поездларининг созлаш ишлари якунлангач, энг кўп йўловчилар оқимига эга бўлган Чилонзор йўналишига учта ҳаракат таркиб ўз ишини бошлади. Қолган яна иккита метро поезди яқин орада ушбу йўналишда аҳоли хизматида ҳаракатланади. Яқинда бўлиб ўтган брифингда мутасаддиларнинг таъкидлаганларидек, энди Чилонзор йўналишида...

19:55 06 Сентябр 2021
Ўзбeкистоннинг 10 та олий таълим муассасаси Times Higher Education томонидан эътироф этилди

Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг агентлиги – Times Higher Education томонидан дунёнинг етакчи университетлари рейтинги эълон қилинди.

19:54 06 Сентябр 2021
Бектемирда 3 та машина тўқнашиб кетди. Икки ҳайдовчи бир бўлиб учинчисига тан жароҳати етказган 

"2021 йил 2 сентябрь куни соат 11.50 да Бектемир тумани Олтинтопган кўчасида «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси (давлат рақами 01 К 769 KB) Бунёдбек Р., Баҳром К. бошқарувидаги «ВАЗ 2107» русумли автомобили (давлат рақами 01 Z 786 OA) учун авариявий ҳолат...

19:45 06 Сентябр 2021
Жиззахда юк автомобили, Тўрақўрғонда "Спарк" ёниб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат 16:40 ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1027-километрида, "Самарқанд-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Ш.Ғ. бошқарувидаги "Камаз" русумли юк автомобилининг газ ускунасидаги носозлик сабаб ёнғин...

19:22 06 Сентябр 2021
Ўзбекистонда 30 йилда мактаблар сони қанчага кўпайгани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020/2021 ўқув йили бошига умумтаълим муассасалари сони 10181 тани ташкил этган. Умумтаълим муассасалари сони 1991/1992 ўқув йили бошига нисбатан 1624 тага ошган.

16:33 06 Сентябр 2021
Вакцинадан кейин ножўя таъсирлар ёки ўлим ҳолати кузатилиши мумкин — мутахассис

АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева вакцинадан кейинги ножўя таъсирлар ёки ўлим ҳолати кузатилиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида маълумот берди.

16:25 06 Сентябр 2021
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 7 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

16:18 06 Сентябр 2021
Андижонда пахта йиғим-терим мавсуми бошланди

Андижон вилояти Бўстон туманидаги «Сайёра фаввораси» хусусий корхонаси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери пахта майдонларида «Пахта-2021» йиғим-терим мавсуми бошланди.

16:16 06 Сентябр 2021
Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудида жойлашган Президент мактаби ўқувчиси A level сертификати олгани ҳайратланарли — Cambridge Assessment ташкилоти бош маслаҳатчиси

Президент мактаблари Ўзбекистонда таълимни ривожлантиришнинг асосий негизи сифатида майдонга чиқди. Мазкур мактаблар мамлакатнинг турли бурчакларидан иқтидорли ўқувчиларни кашф этиш ва халқаро стандартларга мослаштиришни мақсад қилган. Бу хусусда мақолада кенгроқ баён қилинади.

16:10 06 Сентябр 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер