All

Мактаб учун янги бино қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабини бориб кўрди.

19:36 11 Декабрь 2021
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи (инаугурацион) мажлиси бўлиб ўтади

Америка томонидан АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу бошчилигидаги делегация иштирок этиши кутилмоқда.

19:04 11 Декабрь 2021
«Москва — Фарғона — Москва» йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Россиянинг «SmartAvia» компанияси Фарғонага мунтазам қатновларини йўлга қўйди.

18:47 11 Декабрь 2021
Адлия вазирлиги аёллар ҳуқуқларини кучайтириш бўйича қатор жиддий таклифларни илгари сурди

Бугунги кунда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилганлигига қарамасдан, аёллар ўртасида тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўз жонига, фарзандлари ҳаётига қасд қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

18:23 11 Декабрь 2021
Геология иқтисодиётга сув ва ҳаводек зарур — Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбари 2020 йил 31 январь куни Геология фанлари университети қурилишига тамал тоши қўйган эди.

18:10 11 Декабрь 2021
Ирригация институти университетга айлантирилди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети этиб номланди.

18:06 11 Декабрь 2021
Ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади

«Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони (ПФ–33-сон, 09.12.2021 й.) қабул қилинди.

17:57 11 Декабрь 2021
Ўзбекистонда яна бир халқаро ҳужжат ратификация қилинади

Ўзбекистон бугунги кунга қадар Халқаро меҳнат ташкилотининг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида, мазкур ташкилотнинг 18 та конвенциясини ратификация қилган. Ушбу халқаро ҳужжатларда белгиланган халқаро нормалар ва қоидаларга собитқадамлик билан риоя қилиб келмоқда.

17:51 11 Декабрь 2021
Давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми институти жорий этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

17:45 11 Декабрь 2021
Аэропортда 26 дона гильзани яширинча олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро аниқланди

«Фарғона аэропорти» чегара божхона пости ходимлари хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Ю.С.нинг юкларини текширганда жами 2 турдаги 26 дона ов милтиғи гильзалари борлигини аниқлаган.

16:47 11 Декабрь 2021
Андижонда университет биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетган аёл вафот этди 

Андижон давлат университети ижтимоий-иқтисодиёт факультетининг амалий психология йўналиши 2-босқич талабаларининг ота-оналари учун 2021 йилнинг 4 декабрь куни ташкиллаштирилган мажлисга борган талабалардан бирининг келинойиси яқинлари билан телефон орқали суҳбатлашаётган пайтда эҳтиётсизлик оқибатида бинонинг 4-қаватидан тушиб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

16:33 11 Декабрь 2021
Давлатимиз раҳбари Мирзо-Улуғбек туманида IT-парк қурилиши билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини бориб кўрди.

15:52 11 Декабрь 2021
Журналистлар ижодий уюшмасига илк бор аёл раис сайланди

Андижон шаҳридаги Маърифат уйида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон вилоят бўлимининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

15:17 11 Декабрь 2021
Самарқандда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланди

Самарқанд туманидаги “Лайф Гарден” базмгоҳида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан катта байрам тадбири ўтказилди.

15:14 11 Декабрь 2021
Фарғонада 1017 нафар аёлга нисбатан жиноят иши кўрилган

Фарғона вилоятида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2021 йилнинг ўтган даври давомида 1017 нафар аёлга нисбатан 917 та жиноят иши кўриб чиқилган.

15:06 11 Декабрь 2021
Самарқандда қидирувдаги жиноятчи йўловчилар орасидан топилди

Самарқанд вилоятида бир неча жиноятларда айбланаётган, қидирувда бўлган жиноятчи йўловчилар орасидан топилди.

14:58 11 Декабрь 2021
Қаршидаги аянчли аҳволдаги «ётоқхона»: ижaрачилар вилоят ҳокимлиги биноси олдида норозилик билдирди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган аянчли аҳволдаги ётоқхона ижарачилари бошқа жойга кўчирилаётганлигидан норози бўлиб, 2021 йил 10 декабрь куни вилоят ҳокимлиги биноси олдида тўпланди.

14:50 11 Декабрь 2021
Тошкентда автобус уриб кетган пиёда халок бўлди

Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси Минор метроси қаршисида 2021 йил 10 декабрь куни соат 18:40 ларда йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

14:38 11 Декабрь 2021
Ўзбекистонда юк автомобиллари импорти 1674 тага ошди

Ўзбекистон 2021 йил январь-октабр ойларида 19 та хорижий давлатлардан қиймати 230,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 5 085 та юк автомобилларини импорт қилиган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

14:30 11 Декабрь 2021
Гонконглик олимлар "COVID-19"ни йўқ қиладиган пўлат яратишди

Мутахассисларнинг фикрича, янги металл "SARS-CoV-2"дан ташқари ”H1N1" гриппи вирусини ҳам йўқ қилишга қодир.

00:54 11 Декабрь 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер