Самарқандда қидирувдаги жиноятчи йўловчилар орасидан топилди

14:58 11 Декабрь 2021 Жамият
974 0

Самарқанд вилоятида бир неча жиноятларда айбланаётган, қидирувда бўлган жиноятчи йўловчилар орасидан топилди. Бу ҳақда «Постда» хабар берди.

Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида «Самарқанд-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган, «Yutong» русумли автомашина ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, текширилган.

Текширув давомида машинада ўғрилик, босқинчилик каби бир нечта жиноятларни содир этиб, қочиб юрган шахс — Каттақўрғон шаҳар Машраб кўчасида яшовчи фуқаро Х.Ф. борлиги аниқланган ва қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер