Гонконглик олимлар "COVID-19"ни йўқ қиладиган пўлат яратишди

00:54 11 Декабрь 2021 Дунё
1787 0

Фото: scmp.com

Гонконг университети олимлари унинг юзасида коронавирусни йўқ қилишга қодир бўлган зангламайдиган пўлатни яратишди. Бу ҳақда "South China Morning Post" газетаси хабар бермоқда.

Шундай қилиб, бу металл антибактериал хусусиятларга эга бўлиб,  уч соат ичида "COVID-19" ҳужайраларининг 99,75 фоизини йўқ қила олади.

Мутахассисларнинг фикрича, янги металл "SARS-CoV-2"дан ташқари ”H1N1" гриппи вирусини ҳам йўқ қилишга қодир.

Анъанавий зангламайдиган пўлат бу хусусиятларга эга эмас. Коронавирус унинг юзасида икки-уч кунгача сақланиши мумкин. Натижада ундан вирусни юқтирган одамлар бошқаларни ҳам зарарлаши мумкин.

Бундай пўлат олти ой ичида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Олимлар жамоат жойларидаги юзаларга тегиш орқали коронавирус инфекциясини юқтириш хавфини камайтириш учун ушбу материалдан эшик тутқичлари, лифт тугмалари кабиларни ясашда фойдаланишни тавсия этишмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер