All

Йил бошидан буён тез ёрдамга мурожаат қилган қанча одам касалхонага ётқизилгани маълум бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзбек халқидан беҳуда тез ёрдам чақирмасликни сўради.

02:33 22 Декабрь 2021
Қашқадарёда ажрашишлар сони кам бўлган маҳалла раисларига қўшимча маош берилади

Бу ташаббус вилоят ҳокими томонидан илгари сурилган.

02:27 22 Декабрь 2021
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатади

Бундан кўзланган мақсад мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишдан иборат.

02:13 22 Декабрь 2021
Қашқадарёда эркак ўз хотинини аёвсиз калтаклади

Ҳужум қилган шахсга нисбатан қасддан одам ўлдириш бўйича жиноий иш очилган.

01:23 22 Декабрь 2021
Сирдарёда Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган етти миллион доллар «чўнтакка урилди»

Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, бу маблағ 126 мингдан ортиқ аҳолини сув билан таъминлашга етади.

00:56 22 Декабрь 2021
Тошкентда 11 ой давомида пиёдалар томонидан содир этилган ЙТҲлар сони 500 тадан ошди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимининг айтишича, уларнинг аксарияти светофорга ҳам амал қилмайди.

00:14 22 Декабрь 2021
Кадастр соҳасидаги ишлар таҳлил қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

22:00 21 Декабрь 2021
Ер балансини тўғри юритиш, ерни асраб-авайлаш ҳокимларнинг конституциявий мажбурияти ва асосий вазифасидир. Буни уддалай олмайдиган ҳоким менга керак эмас — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. 

20:46 21 Декабрь 2021
Бу жуда катта ва муаммоли масала, жаноб ҳоким ва прокурорлар. Бунинг орқасида пора ва коррупция турибди — Президент кадастр масаласи ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

20:33 21 Декабрь 2021
Бир гуруҳ давлат хизматчиларидан иборат Ўзбекистон делегацияси малака ошириш учун Туркияга жўнаб кетди

Дастур бўйича делегация учун Анқара, Истанбул ва Кония муниципалитетларига ташриф, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш, ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги, туризм, шаҳарсозлик каби соҳаларда учрашувлар ҳамда амалий машғулотлар ташкил этилади. 

18:17 21 Декабрь 2021
Энергиясамарадорлик-2021: Жаҳон ва Ўзбекистон энергетикаси ривожланишининг истиқболли йўналишлари

2021 йил 21 декабрь куни Тошкент давлат техника университетида «Энергиясамарадорлик-2021. Жаҳон ва Ўзбекистон энергетикаси ривожланишининг истиқболли йўналишлари» (халқаро мутахассислар иштирокида) мавзусида республика илмий-техник конференцияси ўтказилди.

16:57 21 Декабрь 2021
2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

«2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.) қабул қилинди.

16:42 21 Декабрь 2021
Банан импорти қарийб 38 минг тоннага ошган

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатдан қарийб 70 минг тонна банан импорт қилган.

16:00 21 Декабрь 2021
Давлат қарзи суммасининг ЯИМга нисбатан энг юқори миқдори 60 фоиздан ошмаслиги кўзда тутилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

15:55 21 Декабрь 2021
Президент ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказади

Бир оздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.

15:48 21 Декабрь 2021
Маданий мерос объектларига нисбатан фуқароларнинг ҳам жавобгарлиги белгиланмоқда — Қонун лойиҳаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар «Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишди.

15:30 21 Декабрь 2021
"Тошкент – Бухоро – Тошкент" авиақатнови вақти ўзгарди

Бугун, 21 декабрь куни "Тошкент — Бухоро" UZB23/24 йўналишидаги авиақатнов вақти техник сабабларга кўра ўзгартирилди.

15:22 21 Декабрь 2021
Наманганда 10 та янги ОТМ очилади, шаҳар ва туманларда эса туну кун ишлайдиган савдо-хизмат кўрсатиш кўчалари ташкил этилади

Булар ҳақида Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бугун бўлиб ўтган сессиясида 2021 йил якунлари ва 2022 йилнинг устувор вазифалари юзасидан мурожаатида маълум қилди.

14:39 21 Декабрь 2021
Фарғонада замонавий мутахассисликлар бўйича халқаро университет ташкил этилади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ахборот технологиялари соҳасида дунёнинг таниқли мутахассисларидан бири, туркиялик профессор, International Swiss Science University ректори Тунжай Севиндикни қабул қилди.

14:28 21 Декабрь 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер