Қашқадарёда чанг бўрони оқибатида олтита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди 

02:20 22 Декабрь 2021 Жамият
1549 0

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 4П-88 Шўртан-Манғит автомобиль йўлининг 16-километрида соат 13:25 атрофида чанг бўрони оқибатида олтита автомобиль тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, бир йўналишда ҳаракатланаётган учта юк машинаси ўзаро тўқнашган. Шунда қарама-қарши йўлакда ҳаракатланаётган «Tico» ва иккита «Nexia» русумли автомашиналар уларга келиб урилган.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер