Сирдарёда Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган етти миллион доллар «чўнтакка урилди»
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Ховос туманида Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган маблағлар талон-торож қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри хабар берди.
Унга кўра, ОТБ минтақада сув таъминотини ривожлантириш учун маблағ ажратган. Бироқ мутасаддилар сифатсиз қувур ва стандарт талабларга жавоб бермайдиган қудуқларни ўрнатиб, 7 миллион долларни ўзлаштирган.
Бу маблағ 126 минг аҳолини сув билан таъминлашга хизмат қилади, — дея хулоса қилди ҳоким.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг