All

Табиий газ ва электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

14:24 15 Июль 2023
Ўқишни кўчириш бўйича ариза топшириш бошланди

Бугун, 15 июль кунидан бошлаб Олий таълим муассасаларида ўқишни кўчириш жараёнлари бошланди.

14:20 15 Июль 2023
Газ таъминотидаги ютуқ ва ечимини кутаётган масалалар ОАВ вакиллари нигоҳида

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан пресс-тур ташкил этилди.

20:04 14 Июль 2023
Қорақалпоқ давлат университети Корея компанияси билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади

Айтиш жоиз, Қорақалпоқ давлат университетида кейинги йилларда 80 дан ортиқ олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари ва меморандумлар имзоланди.

19:57 14 Июль 2023
Марказ ва Туркиянинг етакчи “ақл марказ”лари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилади

Учрашувлар аввалида Марказ раҳбари Э.Туляков туркиялик ҳамкорларни мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган натижалар, жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдуми ҳамда мамлакатда бўлиб ўтган Президентлик сайлови ва унинг ўтказилиш жараёни ҳақидаги маълумотлар билан таништириб ўтди. 

19:39 14 Июль 2023
Янги муддатга сайланган Шавкат Мирзиёевнинг тантанали қасамёд маросимидан фотожамланма

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди.

19:08 14 Июль 2023
Болалар омбудсманига жамоавий мурожаат келиб тушди

Ҳозирги кунда эр ва хотин оилавий ажримдан сўнг бир-бирига нафрат ва ғазаб кўзи билан қарашлиги, болаларидан қасд олиш воситаси сифатида фойдаланиши ҳолатлари кўп учрамоқда. Натижада болаларининг ҳуқуқлари ўз ота-оналари томонидан ўнглаб бўлмас даражада бузилмоқда.

19:00 14 Июль 2023
Ўзбекистон ҳудуди бўйича термик депрессия кузатилди

Ўзбекистон ҳудуди бўйича термик депрессия кузатилди

18:50 14 Июль 2023
“Соҳибқирон” ёзги болалар оромгоҳида 1000 нафар ўғил-қиз соғломлаштирилади

Шу кунларида Яккабоғ туманининг сўлим Кенгузар қишлоғида жойлашган “Таллимаржон ИЭС” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Соҳибқирон” болалар оромгоҳи ўқувчи-ёшлар билан гавжум.

17:14 14 Июль 2023
Хонобод дунёга эшик очмоқда

Шу йилнинг 18-20 июль кунлари Хонобод шаҳрида “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада фестивали бўлиб ўтади.

17:06 14 Июль 2023
ССВ: Италиянинг Ломбардия ҳудудидан Ўзбекистон тиббиётига инвестиция жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди

Давлатимиз раҳбари ўтган ой Италияга расмий ташрифи доирасида мамлакатнинг аҳоли сони ва майдони бўйича энг йирик ҳамда иқтисодий жиҳатдан пешқадам ҳудудларидан бири — Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана билан учрашиб, кенг кўламли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилган эди. 

16:53 14 Июль 2023
Муборак иссиқлик электр марказида қуввати 1,2 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Бунинг эвазига йилига 500 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

16:33 14 Июль 2023
Маънавий зарарни ундириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

16:27 14 Июль 2023
Янгиобод туманида мижозларнинг кредит қарздорлиги учун тўланган пулларни ўзлаштирган собиқ етакчи мутахассис аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

15:38 14 Июль 2023
"Халқимизнинг онги, дунёқараши ўзгаргани, ўзига, эртанги кунга ишонч пайдо бўлгани – бу бизнинг энг катта ютуғимиз" — Шавкат Мирзиёев

Ўзини ўзгартира олган халқ, ҳеч шубҳасиз, ҳаётни, ижтимоий муҳитни ҳам ўзгартира олади, ўз мурод-мақсадларига албатта етади.

14:55 14 Июль 2023
Шавкат Мирзиёев: "Одамларимиз катта мақсадларга интилишдан, ташаббус кўрсатишдан, янгилик яратишдан қўрқмаяпти"

"Биз сизлар билан, бутун халқимиз билан биргаликда тарихан қисқа даврда, бошимизга тушган қийинчилик ва машаққатлар, пандемия ва глобал инқироз оқибатларига қарамасдан, улкан тараққиёт йўлини босиб ўтдик.

14:32 14 Июль 2023
Президент ҳозирги таҳликали замонда юртимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашнинг кафолати бўлган Қуролли Кучларимиз қудратини янада ошириш устувор вазифамиз эканини қайд этди

Шу мақсадда миллий армиямиз қудратини, аскар ва офицерларимизнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтиришга эътибор янада оширилади.

14:28 14 Июль 2023
Президент мамлакатимизда бугун мавжуд бўлган саноат салоҳияти дунёдаги кўпгина давлатларда йўқлигини таъкидлади

"Биз мана шундай ноёб салоҳиятимизни янада ривожлантириш, юртимизни қудратли индустрия маконига, юқори технологиялар, инновациялар, жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган замонавий мамлакатга айлантириш бўйича катта-катта дастурлар қабул қилганмиз ва уларни албатта амалга оширамиз.

14:23 14 Июль 2023
"Экология ва атроф-муҳитни асраш, сув тақчиллигининг  олдини олиш бундан буён ҳам биз учун долзарб вазифа бўлиб қолади" — Шавкат Мирзиёев

"Биз, ҳеч шубҳасиз, экологик мувозанат, мусаффо ҳаво, тоза сув, безавол табиат тарафдоримиз. Бу масала биз учун бошқаларга қараганда ниҳоятда долзарб ва муҳимдир. Нега деганда, биз дунёдаги энг катта экологик офат – Орол фожиасини бевосита ўз бошидан кечираётган халқмиз.

14:20 14 Июль 2023

Янгиликлар тақвими

Кластер