Ўзбекистон ҳудуди бўйича термик депрессия кузатилди

18:50 14 Июль 2023 Жамият
1035 0

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 11 июлдан бошлаб Ўзбекистон ҳудуди бўйича термик депрессия кузатилди — бу одатда Ўрта Осиёнинг барча ҳудудлари бўйича энг иссиқ об-ҳаво даври билан боғлиқ бўлган синоптик жараёндир.

Натижада Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ тропик ҳавонинг кириб келиши кучайди.

Шундан сўнг 11-13 июль кунлари иссиқ максимал ривожланиш кўрсаткичларига етди. Ҳаво ҳарорати 40-42 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 43-45 даражагача, Қизилқум чўлининг ғарбида баъзи жойларда 46 даражагача кўтарилди.

Қайд этилишича, дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 33-38 даражадан ошмайди, фақат баъзи жойларда 39-40 даражага етади. Бироқ кейинги ҳафтанинг бошида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади, аммо бу кўтарилиш яна қисқа муддатли бўлади.

Маълумот учун, термик депрессиянинг давомийлиги 2-3 кундан 5-7 кунгача ўзгариб туради, айрим йилларда эса 1,5-2 ҳафтагача сақланиб туриши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер