All

Адлия вазирлиги томонидан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди

Ушбу Низомда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланди.

22:24 06 Декабрь 2023
ФВВ қутқарувчилар билан телефон орқали пранк уюштирмасликка чақирди

ФВВ ахборот хизмати таъкидлашича, бундай пранк қутқарув хизмати фаолиятига нисбатан беҳурматлик ҳисобланиб, маданиятсизлик ва тарбиясизлик кўринишидир.

20:26 06 Декабрь 2023
Ўзбекистон Президенти Конституция байрами муносабати билан 334 нафар шахсни афв этди

Афв этилганларнинг 18 нафарини чет эл фуқаролари, 23 нафарини аёл, 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 88 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

20:19 06 Декабрь 2023
“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация органларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 334 нафар шахс афв этилди.

20:01 06 Декабрь 2023
Ўзбекистонда 7 декабрь куни ҳаво ҳарорати 18 даража илиқ бўлади, айрим ҳудудларга туман тушиши мумкин

“Ўзгидромет” 7 декабрь, пайшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

19:55 06 Декабрь 2023
Армрестлинг совриндорлари рағбатлантирилди

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлашга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга...

19:48 06 Декабрь 2023
Ўзбекистонда йил якунига қадар 1 трлн 840 млрд сўмлик қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш кутилмоқда

“Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, импорт босувчи сифатли маҳсулотлар турини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

19:15 06 Декабрь 2023
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

18:53 06 Декабрь 2023
Италия Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббусидан чиқди — “Corriere della Sera”

Тегишли нота дипломатик каналлар орқали уч кун олдин Хитой ҳукуматига юборилган.

18:47 06 Декабрь 2023
Болалар миллий тиббиёт марказида халқаро тажрибага эга малакали жарроҳ тиббий кўрик ўтказмоқда — ССВ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда ҳар 1000-1500 нафар боладан биттаси туғма танглай ва лаб кемтиги билан туғилади. Бу хасталиклар келиб чиқишининг сабаблари кўп, лекин асосий омил – ирсий мойилликдир.

18:34 06 Декабрь 2023
Самарқандда махсус тадбирлар давомида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Рейд тадбирлари давомида, ушбу шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар (кастет, бита ва б.) просессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

18:11 06 Декабрь 2023
Ўзбекистоннинг PISA 2022 тадқиқотидаги натижалари эълон қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Жаҳон банки ва OECD ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг PISA 2022 тадқиқоти натижаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

18:03 06 Декабрь 2023
Президент Мирзиёевнинг Самарқанд ташаббуси глобал мулоқотни шакллантиришга муносиб ҳисса қўшади — Абдулазиз Камилов

Бу ҳақда президентнинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили БМТ штаб-квартирасида Ўзбекистон раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқига бағишланган брифингда маълум қилди.

17:57 06 Декабрь 2023
Фарғонада энергия тежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Яқин истиқболда вилоятда 6 мингдан ортиқ, жорий йилнинг ўзида 2455 та ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилинади.

17:53 06 Декабрь 2023
Маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади

Кейинги йилларда заргарлик санъати анъаналарини қайта тиклаш, маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш, уларнинг ички ва ташқи бозордаги рақобатбардошлигини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг сифатли заргарлик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган кўплаб ишлар қилинмоқда.

17:52 06 Декабрь 2023
Самарқандда Ўзбекистон—Беларусь Ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Тадбирда икки мамлакат вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари, Савдо-саноат палаталари ҳамда молия институтлари раҳбарлари иштирок этди.

17:51 06 Декабрь 2023
Самарқандда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

17:43 06 Декабрь 2023
Фарғонада корейс тили ўқитиш маркази иш бошлади

Фарғона шаҳрида Корея Республикасининг “Posco International Textile” компанияси томонидан ўтган йили бунёд этилган Ёшлар таълим маркази қошида корейс тили ўқитиш маркази фаолият бошлади.

17:36 06 Декабрь 2023
Самарқандда Ўзбекистон—Беларусь бизнес-форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон—Беларусь бизнес-форуми бўлиб ўтди.

17:32 06 Декабрь 2023
Кексаларга эҳтиром кўрсатилмоқда

Кекса дил эса озгина ғамхўрликдан тоғдек кўтарилади.

17:18 06 Декабрь 2023

Янгиликлар тақвими

Кластер