Буюк Британияда 19 июлдан карантин қоидалари олиб ташланиши белгиланмоқда экан, деган хабарлар мавжуд, бунинг сабаби нима?

16:12 07 Июль 2021 Дунё
1001 0

Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб қайтарди:

— Буюк Британия биринчилар қаторида 2020 йил сентябрь-октябрь ойларида аҳолисини оммавий вакцинация қилишни бошлаган эди. Вакцинация билан қамраб олиш жараёни аҳоли орасида коронавируснинг «британча» штамми жуда кенг тарқалаётган вақтга тўғри келади. Шу даврда у ерда касалланиш ва ўлим ҳолатлари сони жуда кўпайган давр эди.

Бугунги кунга келиб, Буюк Британия ҳақиқатан ҳам 19 июлдан карантин талабларини олиб ташлашни режалаштираётгани тўғрисида мақолалар мавжуд. Мақолада Буюк Британиянинг Бош вазири катта ёшли аҳолининг 86%и вакцинациянинг биринчи босқичи билан қамраб олинганлиги, бу эса оммавий иммунитет ҳосил қилиши учун етарли кўрсаткич бўла олишини асос сифатида келтиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер