Буюк Британия полицияси 142 кишини «Онлайн қалбаки телефон рақамлар тарқатишда» айблаб ҳибсга олди
Фото: Иллюстратив фото
Бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳамкорликда «iSpoof» номли телефон рақамларини қалбакилаштириб берувчи онлайн хизмат фаолиятига чек қўйилди ва 142 киши ҳибсга олинди деб хабар бермоқда «EVROPOL» ахборот хизмати.
Ушбу онлайн хизмат орқали қалбаки рақамлардан кибержиноятчилар ёки фирибгарлар ўзларини банк ходими ва давлат идоралари масъули ёхуд компания қўллаб-қувватлаш маркази оператори деб таништириб фуқароларни алдашда кенг фойдаланганлар.
Дунё бўйича 119.8 миллион АҚШ доллари миқдорида зарар келтирган деб ҳисобланаётган ушбу онлайн хизматнинг 200 000 дан ортиқ жабрланувчилари аниқланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг