Буюк Британия ўз фуқароларига Россияни тарк этишни тавсия қилди

19:33 05 Март 2022 Дунё
1123 0

Фото: Global Look Press

Буюк Британия ўз фуқароларига агар у ерда бўлиш зарурати бўлмаса, Россияни тарк этиш ҳақида ўйлаш тавсия қилинди. 

«Россияда бўлишингиз жуда зарур бўлмаса, тижорат йўналишлари орқали мамлакатни тарк этиш ҳақида ўйлашингизни тавсия қиламиз», дейилади Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Шу билан бирга, 22 февраль куни Британия Ташқи ишлар вазирлиги барча британияликларни хавфсизлик нуқтаи назаридан Украинани имкон қадар тезроқ тарк этишга чақирди. Февраль ойи ўрталарида Буюк Британия элчихона ходимларини Киевдан эвакуация қилган эди.

Шунингдек, Буюк Британия Украина раҳбариятига бошпана беришга тайёрлигини билдирди.

Бундай баёнотлар Россиянинг Украинадаги «ҳарбий махсус операцияси» билан боғлиқ бўлиб, унинг бошланишини24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин эълон қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер