Буюк Британия бош вазири лавозимига энг яхши номзод маълум қилинди

01:19 22 Октябр 2022 Дунё
1575 0

Иллюстратив фото

Европа Иттифоқининг собиқ расмийси Френсис Коул Жонсонни Буюк Британия бош вазири лавозимига энг яхши номзод деди.

Европанинг собиқ юқори мартабали давлат хизматчиси Френсис Коул Консерватив партиянинг янги раҳбари ва Буюк Британия бош вазири лавозимига ким энг яхши номзод бўлиши мумкинлигини айтди. 

Коул бу собиқ бош вазир Борис Жонсон бўлиши мумкин деган. Бироқ, сиёсатчининг «COVID-19» пандемияси ўртасида зиёфат ўтказгани учун парламент томонидан тергов олиб борилиши сабабли номзодни кўрсатиш жуда хавфли бўлиши мумкин.

«Баъзи депутатлар уни қайтаришни хоҳлашади ва у ҳали ҳам сайловчилар орасида жуда машҳур. Бироқ собиқ бош вазир пандемия пайтида Даунинг-стритда уюштирган зиёфатлари тўғрисида парламентга ёлғон гапиргани учун ҳали ҳам тергов остида. Шунинг учун консерваторлар уни ҳозир сайлашлари жуда хавфлидир», дейди Европа Иттифоқининг собиқ расмийси.

Эксперт собиқ молия вазири Риши Сунак, Жамоатлар палатаси раҳбари Пенни Мордаунт ва собиқ ички ишлар вазири Суэлла Браверман ҳам бош вазир лавозимига номзод бўлиши мумкинлигини айтган.

Кеча Буюк Британия парламенти қўйи палатаси — Жамоатлар палатаси раҳбари Пенни Мордант қироллик бош вазири лавозимига номзодини қўйишини маълум қилди.

«Янги ҳаёт бошлаш, Консерватив партия ва раҳбариятни миллат манфаатлари йўлида бирлаштириш истагида бўлган ҳамкасбларимнинг қўллаб-қувватлаши мени руҳлантирди. Мамлакатимизни бирлаштириш, ваъдаларимизни бажариш ва навбатдаги умумхалқ сайловларида ғалаба қозониш учун мен партия етакчиси ва бош вазирликка номзодимни қўяман», деди ушбу қарорига изоҳ берган Мордант.

Буюк Британия бош вазири ва мамлакат Консерватив партияси раҳбари Лиз Трасс 20 октябрь куни истеъфога чиққанини маълум қилди. У ўз истеъфосини ҳукумат бошлиғи сифатида ўзига юкланган мандат вазифаларини бажар олмаганини билан изоҳлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер