Бухорода «Турон» мактаб театри танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Давлатимиз раҳбарининг жорий йил февраль ойида Андижон вилоятига қилган ташрифи давомида «Турон» мактаб театри фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ вазифалар белгилаб берилган эди. Шундан келиб чиққан ҳолда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан илк бор «Турон» мактаб театри танловининг республика босқичи ташкил этилди. Унга Бухоро шаҳри мезбонлик қилмоқда.

Тадбирнинг вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган очилиш маросимида сўз олганлар ушбу танловнинг жойларда театр маданияти ҳамда санъатни ривожлантириш, ўқувчилар маънавий дунёқарашини бойитишда муҳим ўрин тутиши хусусида тўхталдилар, иштирокчиларга омад тилашди.
Айтиш керакки, танлов ўқувчи-ёшлар ўртасида жуда катта қизиқишга сабаб бўляпти. Унинг туман (шаҳар) босқичларида 12 673 та жамоа (жами 101 384 нафар ўқувчи) куч синашгани фикримиз далили бўла олади.

Якуний босқичга келсак, унда 14 та жамоа иштирок этяпти. Танлов низомига кўра, жамоалар 7–8-синф ўқувчиларидан иборат. Учта шарт бўйича баҳс олиб борилмоқда. 5 июнда ғолиб ва совриндорлар номи аниқланади. Республика босқичи ғолиблари Туркияга таълим саёҳатига бориш имкониятига эга бўлишади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг