Бухорода тиббиёт муассасасига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

20:23 04 Март 2026 Жамият
486 0

Бухоро вилоятида тиббиёт муассасасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиалида бўлим мудири вазифасида ишловчи Н.Б. (ҳозирда собиқ) фуқаро М.Ш.ни Бухоро шаҳридаги тиббиёт муассасаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1,6 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер