Бухорода Telegram орқали гиёҳванд модда сотган шахслар қўлга тушди
Бухоро вилоятида интернет ижтимоий тармоқлари орқали гиёҳвандлик воситасини сотиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унга кўра, Telegram мессенжерида канал-бот ташкил этган шахслар фуқарога таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган 0,97 грамм «Гашиш» воситасини 810 минг сўмга сотишга келишиб, гиёҳвандлик воситасини Когон тумани, «Сухор» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи канал қирғоғига ўрнатилган бетон орасига яшириб қўйганликлари аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг