Бухорода «Ташаббус»нинг ғолиблари аниқланди
«Ташаббус-2021» анъанавий кўрик-танловининг Бухоро вилояти босқичи ғолиблари номи маълум бўлди.
Айтиш жоизки, ушбу нуфузли танловнинг қуйи босқичларида 700 дан зиёд тадбиркорлик субъекти иштирок этди. Якунда улар орасидан сараланган 64 нафар тадбиркор вилоят босқичи қатнашчисига айланди. Бу ишбилармонлар ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилган бизнес лойиҳалар долзарблиги, ижтимоий аҳамияти боис кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортди. Ғолиблик эса Бухоро туманидаги “Bukhara-Varnet” қўшма корхонаси, Бухоро шаҳридаги “DELUXE FABRIC” масъулияти чекланган жамияти, Шофиркон туманидаги «Қўчқорова Муҳаббат Узоқовна» оилавий корхонаси ҳамда Жондор туманидаги «Аржуманбону чорваси» фермер хўжалигига насиб этди. Улар мос равишда «Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори», «Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори», «Йилнинг энг яхши ҳунарманди», «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» йўналишлари тенгсиз деб топилдилар.
Ғолиб ва фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Истам ИБРОҲИМОВ,
(«Халқ сўзи»)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг