Бухорода хотин – қизлар байрами

16:42 07 Март 2020 Жамият
1601 0

Бухорода 8 март байрами ўзгача руҳда қарши олинди.Айёмнинг асосий тадбири кўкламнинг дастлабки кунларида фойдаланишга топширилган муҳташам “Sahid Zarafshon” меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Маросимда сўз олган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи К. Камолов юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганига эътиборни қаратди, бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони дастуриламал вазифасини ўтаётганини таъкидлади.

Дарҳақиқат, вилоятда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, қонуний манфаатларини ҳимоялаш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб ишлар амалга оширилаяпти.Чунончи, ўтган йилда кам таъминланган, уй-жойга муҳтож 217 нафар ногирон ҳамда ёлғиз оналар ва боқувчисини йўқотган аёлларгаарзон уй-жой ажратиш бўйича шартномалар имзоланиб, бошланғич тўловлар учун қарийб 4 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилди. Тижорат банклари томонидан 17 минг 723 нафар тадбиркор аёлга 282 миллиард сўмдан зиёд кредит маблағлари берилди. Шунингдек, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.17 минг 797 нафараёлнинг бандлиги таъминланди.Бу каби юмушлар Бухорони хотин – қизлар масалалари бўйича намунали ҳудудга айлантириш борасидаги ишларнинг узвий қисмидир.

-Ёш авлод тарбиясини аёлларсиз тасаввур этиб бўлмайди,- дейди Вобкент туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби директори, “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби Роҳат Ҳаитова.- Шу биргина далилнинг ўзиёқ хотин – қизларнинг жамиятимизда жуда катта мавқега эгалигини кўрсатади.Биз, аёллар давлатимизнинг ғамхўрлигини ҳар қадамда кўриб, ҳис этиб турибмиз.Байрам арафасида Президентимиз Фармонига мувофиқ, бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида давлатимизнинг юксак мукофоти билан тақдирландим.Бу зиммамдаги масъулиятни янада оширди, деб ўйлайман. Ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашдек шарафли ишда кучи- ғайратимни аямайман.

Байрам тадбирида давлат ва жамоат ишларида фаол аёлларга Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг эсталик совғалари ҳамда “Мўътабар аёл” кўкрак нишонлари топширилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,

“Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер