Бугунги кунда 5 615 та таъмирталаб кўп қаватли уйлар таъмирланди

17:00 14 Декабрь 2023 Жамият
498 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Обиджон Мўминов маълум қилди.

Шундан: 2 055 та уйнинг 946 минг кв.метр том қисми, 4 855 та кириш йўлаклари, 2 762 та электр тақсимловчи шитлар, 1 631 та ертўла қисмидаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари таъмирланди ҳамда 1 618 та кодли қулфли темир эшиклар ва 5 748 кв.метр фрамуга ойна ромлар ўрнатилди.

4 855 та кўп қаватли уйдаги кириш йўлакларига 61,2 мингта ҳаракат датчикли лампалар ўрнатилди ва натижада бир суткада 73,5 минг кВт соат электр энергияси иқтисод қилишга эришилди.

Жами 13 950 та объект ўрганилди шундан, 7 177 та объектларда муаммолар аниқланди. Жумладан, 5 570 та кўп қаватли уй, 161 та боғча, 134 та мактаб, 34 та поликлиника, 28 та шифохона, 10 та спорт-соғломлаштириш объектлари, 17 та маҳалла биноси ва бошқа объектларда муаммолар аниқланди.

Шундан, 6 317 та кўп қаватли уй, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларда аниқланган 11 406 та муаммоли масалалар бартараф этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер